iPhone 12 Pro’нинг илк «жонли» расмларини Apple’дан ҳайдалган ходим фош этди!

  •   DiMaX
  •  2662
  •  28.03.2020 11:50

iPhone 12 Pro’нинг илк «жонли» расмларини Apple’дан ҳайдалган ходим фош этди!

Apple бу йил кузда ўн иккинчи авлод смартфонларини намойиш қилиши керак. Ушбу туркумга iPhone 12, iPhone 12 Pro ҳамда iPhone 12 Pro Max моделлари кириши кутилмоқда. Лекин...

ЎҚИНГ: iPhone 12’ларни бу йил кутмай қўяверинг!

Купертинолик корпорация қанчалик сир тутмасин, барибир iPhone 12 Pro моделининг ҳақиқий сурати интернетга чиқиб кетди. Хитойлик манбалар эълон қилган қуйидаги расмга кўра, Apple чиндан ҳам унда дисплей кемтигидан воз кечяпти:

iPhone 12 Pro экрани атрофида юпқагина ром мавжуд, дисплей устидаги ҳошияга олд камера ва бошқа тегишли датчиклар ҳам сиғдирилган.

ЎҚИНГ: 2020 йили чиқадиган iPhone 12 видеода: iPhone 4 дизайнли келажак смартфони

Шунингдек, айфоннинг орқа панели ҳам «жонли» суратда тўлиқ кўрсатилган: унда квадрат блокдаги бош камера кўриниши аввал тарқалган рендерлардаги билан бир хил. Ундаги тўртинчи модул тасвирга олинаётган саҳна чуқурлигини аниқловчи ToF-камера бўлиб, тўртта датчикнинг қоқ ўртасида фоточақноқ ўрнатилган.

Буларни эълон қилган манбанинг таъкидлашича, iPhone 12 Pro расмларини унга купертинолик корпорациянинг собиқ ходими тақдим этган. Янаям қизиғи – у айнан маълумотларни ташқарига сиздиргани учун Apple’дан ҳайдалган экан.

ЎҚИНГ: Apple ходимлари эга бўлган имтиёзлар ҳасадни уйғотади

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.