JioPhone Next – дунёдаги энг арзон 4G-смартфон! (+видео)

  •   DiMaX
  •  512
  •  25.06.2021 09:52

JioPhone Next – дунёдаги энг арзон 4G-смартфон! (+видео)

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Reliance Jio компанияси (Ҳиндистон) раҳбари мамлакатда 5G тармоғини йўлга қўймоқчи эканлигини маълум қилганди. Шу билан бирга, бу компания атиги 4000 рупий (тахминан 54 АҚШ доллари) келадиган Android-смартфонни тақдим этиши айтилган.

ЎҚИНГ: Ҳиндистонни «Jio’лаштириш»: 1,3 миллиард аҳолини БЕПУЛ 4G-алоқа билан таъминлаб, интернетни 5 карра арзонлатган миллиардер!

24 июнь куни ўтказилган йиллик матбуот анжуманида Reliance Industries кенгаш раиси Мукеш Амбани янги 4G-смартфонни эълон қилди. Google билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ушбу модел JioPhone Next деб номланади.

Смартфоннинг техник хусусиятларини эълон қилишмаган, аммо суратига кўра, у кенг ромли экранга ҳамда олд ва орқа панелларида биттадан камерага эга. JioPhone Next овозли ассистентга, таржима воситаларига, нутқни матнга айлантириш функциясига ҳамда камера учун тўлдирилган борлиқ фильтрларига ҳам эга бўлиши айтиб ўтилган.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, JioPhone Next нафақат Ҳиндистондаги, балки бутун дунёдаги энг арзон 4G-смартфон бўлади. Девайснинг аниқ нархини айтишмаган, лекин у ҳалигача 2G стандартидаги алоқадан фойдаланаётган фойдаланувчиларга янги технологияларни етказиб беришга мўлжалланганини маълум қилган. Ҳиндистоннинг ўзидаёқ 300 миллионга яқин киши ҳали-ҳануз 2G тармоғидагина ишлай олувчи телефон билан юрибди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда 2G, 3G, 4G ва 5G технологиялари: Тезкор интернетга улаш қандай кетяпти?

 Google компанияси эса айнан шу JioPhone Next смартфони учун махсус дастурий таъминот ишлаб чиққан. Мазкур гаджет тезкор хотираси кичик, процессори пастроқ бўлган арзон смартфонларга мўлжалланган Android Go операцион тизим талқинида ишлайди.

Қидирув гиганти раҳбари Сундар Пичаи (у ҳам ҳинд эканидан хабарингиз бор) маълум қилишича, JioPhone Next шу йилнинг 10 сентябридан Ҳиндистонда сотувга чиқади. Кейин унинг бошқа мамлакатлар бозорларига ҳам тақдим этилишини кутиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ўттиз тўрт долларлик 5G-смартфонга нима дейсиз?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!