Машҳур пулли ўйининг iPhone ва Android-смартфонларга БЕПУЛ чиқиш санаси аниқ бўлди (+видео)

  •   DiMaX
  •  1390
  •  20.09.2019 14:10

Машҳур пулли ўйининг iPhone ва Android-смартфонларга БЕПУЛ чиқиш санаси аниқ бўлди (+видео)

Ўтган йили PlayStation Blog версиясига кўра энг яхши тармоқ ўйини, деб Call of Duty топилган эди. Activision компаниясининг ушбу дастурий маҳсулотининг мобил версияси бепул чиқиши ҳақида баҳордаёқ хабар бергандик.

ЎҚИНГ: Футбол фанатлари учун махсус: FIFA 20 бепул версиясини ҳозироқ юклаб олинг! (+расмий трейлер)

Ниҳоят, узоқ кутилган Call of Duty: Mobile ўйинининг тақдимот кунини Activision расман эълон қилди. Унда мазкур туркумнинг пулли Call of Duty: Black Ops ҳамда Call of Duty: Modern Warfare версиялари орқали таниш бўлган хариталар ҳамда персонажлар мавжуд.

Компания унинг релиз трейлерини эълон қилган:

Хулласи калом, Call of Duty: Mobile ўйинини iOS ҳамда Android тизимли қурилмаларга 1 октябрдан юклаб олиш мумкин бўлади. Ўшандаёқ ўйин геймерларга бир нечта режимларда таклиф этилади, аммо улар орасида «шоҳона жанг» йўқ. мазкур режим ўйинга кейинроқ қўшилади.

ЎҚИНГ: Apple ўн бир йиллик афсонавий ўйинни бепул қилиб App Store’га қайтарди

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!