Нақ 400 долларга арзонлашган букламафон АҚШдан ташқари бозорга ҳам чиқяпти

  •   DiMaX
  •  616
  •  15.02.2021 13:02

Нақ 400 долларга арзонлашган букламафон АҚШдан ташқари бозорга ҳам чиқяпти

Microsoft компанияси 2019 йили қўш экранли Surface Duo смартфонини расман намойиш этган. Кейин эса у сотувга чиқибоқ 200 долларга арзонлашган эди.

ЎҚИНГ: Samsung смартфонлари эгаларига Microsoft’дан хушхабар бор!

Microsoft букламафоннинг нархини янада пасайтирган – Surface Duo энди 999 доллардан сотиляпти. Унинг савдоси бошланган пайтидаги дастлабки нархи 1400 доллар эканлигини ҳисобга олсак, орадаги фарқининг ўзига битта ўртача смартфон олиш мумкин!

Ушбу смартфон ҳозиргача фақат АҚШ бозорига тақдим этилган эди; ниҳоят, Microsoft уни бошқа мамлакатларда ҳам сотишга қарор қилди. Surface Duo кейинги ҳафтаданоқ, аниқроғи – 18 февраль куни Канада ҳамда бир қатор Европа мамлакатлари бозорига чиқади.

Бироқ европаликлар учун 400 долларлик арзонлашув амал қилмайди – у ерда АҚШдагидан кўра юқорироқ нархлар белгиланган. Масалан, Буюк Британияда Surface Duo учун 1349 фунт стерлинг тўлашга тўғри келади, бу эса салкам 1875 долларга тенг нарх! Германияда эса букламафон учун 1549 евро сўрашади; бу янада қиммат – деярли 1880 АҚШ долларига тенг келади.

ЎҚИНГ: Microsoft патентлаштирган «марҳумларни тирилтириш» технологияси нимаси билан хавфли?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.