Наркобароннинг акаси Apple’ни судга бериб, ўзи атиги 499 доллардан тилла iPhone 11 Pro сотяпти!

  •   DiMaX
  •  1944
  •  28.05.2020 11:12

Наркобароннинг акаси Apple’ни судга бериб, ўзи атиги 499 доллардан тилла iPhone 11 Pro сотяпти!

Колумбиялик таниқли наркобарон Пабло Эскобарнинг туғишган акаси Escobar Fold 1 деб номланган энг арзон – бор-йўғи 349 долларлик букламафон тақдим этган. Шу билан бирга, у Apple корпорациясини яксон қилишга ҳам сўз берган!

ЎҚИНГ: Кокаин можароси: Samsung ва бошқалар атиги 349 долларлик букламафондан нега қўрқяпти?

Роберто Эскобар навбатдаги баёноти билан чиқди Apple’ни судга бериб, 2,6 миллиард долларлик компенсация талаб қиляпти. Даъво аризасида айтишича, у 2018 йилнинг апрелида iPhone X харид қилган, ўшанда Apple ходими уни «Бу – бозордаги энг хавфсиз смартфон», дея ишонтирган. Шунга қарамасдан, ёвуз ниятли кишилар унинг смартфондаги шахсий маълумотларини, шу жумладан, унинг қаерда яшаши ҳақидаги ахборотни олишга эришган эмиш.

Марҳум наркобароннинг акаси шундан сўнг таҳдидли хат олган ва бошқа жойга кўчиб ўтишга мажбур бўлган. Шунингдек, у ўз оиласи хавфсизлигини кучайтириш учун улкан миқдоржа маблағ сарфлаган. Роберто Эскобар шуларни ва маънавий зарарни ҳам ҳисоблаб, суд орқали Apple’дан 2,6 миллиард долларлик компенсация талаб қилган.

Эскобарнинг қўшимча қилишича, таҳдидли хат олганидан сўнг у махсус текширув ўтказган ва ўзининг айфони ҳимояси FaceTime’даги заифлик орқали бузилганлигини аниқлаган.

ЎҚИНГ: Apple Store’га салкам бир килограмм наркотик модда етказиб беришди!

Роберто бу билан ҳам тўхтаб қолмаган – у тилла суви юритилган, 256 гигабайтлик iPhone 11 Pro смартфонларини тақдим этди. Унга қарашли Escobar Inc. компанияси мзкур айфонларни чекланган миқдорда ишлаб чиқарган ва... атиги 499 доллардан сотяпти!

Apple’га қарши уруш очган Роберто Эскобар махсус www.ripapple.com домен номиини сотиб олиб, ишга туширган. У эса https://escobarinc.com/product/gold11/ саҳифасига йўллайди – тилла айфонларни у ерда «ESCOBAR GOLD 11 PRO» номи остида арзон сотишяпти.

Роберто Эскобарнинг сўзларига кўра, бу – унинг Apple билан курашиш усулидир. Лекин қиммат смартфонни сотиб олиб, тилла билан қоплаб, яна арзон сотиш билан қандай фойда кўриш мумкинлигини биз ҳам била олмадик.

ЎҚИНГ: 2 000 долларлик iPhone қиммат, дейсизми? 71 520 долларлиги чиқди! (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!