Ниҳоят, кўп мақталган ролли ўйин Android учун ҳам чиқяпти! (+видео)

  •   DiMaX
  •  562
  •  20.05.2021 10:44

Ниҳоят, кўп мақталган ролли ўйин Android учун ҳам чиқяпти! (+видео)

Геймерлар орасида кўпроқ русча номи – «Ведьмак» билан танилган «Жодугар» ўйинини поляк дастурчилари яратишган (оригиналида – «Wiedźmin», инглизчада – «The Witcher»). Унинг бир неча версияси чиққан бўлиб, шулардан бири «Thronebreaker: The Witcher Tales» деб номланган.

ЎҚИНГ: Оммабоп ролли ўйин – «Жодугар»ни бепул ва бутунлай олиб қўйинг!

«Thronebreaker: The Witcher Tales» ўйини русчада «Кровная вражда: Ведьмак. Истории» (ёки «Ведьмак. Истории: Кровная вражда») – «Қонли қасос: Жодугар. Қиссалар» деб номланган ва 2018 йили тақдим этилган. Ўшандан бери уни Windows, PlayStation 4, Xbox One, Nintendo Switch ҳамда iOS платформаларига чиқаришган ва ўйин кўп мақталган, Android’га эса эндигина навбат келди.

Thronebreaker: The Witcher Tales ўйинини «яшил роботчали» гаджетларга 17 июндан ўрнатиб олиш мумкин бўлади. Ҳозир эса уни юклаб олиш учун мана бу ҳавола орқали Google Play сервисида олдиндан рўйхатдан ўтиб қўйиш мумкин.

Ушбу фэнтези-ўйин қисман бепул, яъни уни бир неча соат мобайнида текинга, ҳеч қандай чекловсиз ўйнаса бўлади. Кейин эса давом эттириш учун уни харид қилишингизга тўғри келади.

«Қонли қасос: Жодугар. Қиссалар» ўйинининг нархи ҳозирча маълум эмас, унинг релизи куни бу борада ҳам барча тафсилотлари ойдинлашса керак.

ЎҚИНГ: Афсонавий шутер-ўйин смартфонларга ҳам чиқди! (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!