Nokia бирданига иккита арзон 4G-телефон тақдим қилди

  •   DiMaX
  •  1007
  •  12.10.2020 13:33

Nokia бирданига иккита арзон 4G-телефон тақдим қилди

22 сентябрь куни HMD Global компанияси бирйўла иккита телефон намойиш қилган эди. Nokia 2.4 ҳамда Nokia 3.4 русумли мазкур қурилмалар арзон бўлса-да, ҳар иккаласиям NFC модули билан таъминланган.

ЎҚИНГ: Nokia учта моделда тугмачали 4G-телефон чиқаряпти: сунъий онгли, YouTube, WhatsApp ва Facebook’ли!

 HMD Global компанияси ўз юртида яна иккита телефонни шов-шувларсиз намойиш этди. Булар Nokia 215 4G ҳамда Nokia 225 4G русумли тугмачали телефонлар бўлиб, улар тегишлича 2015 йилги Nokia 215 ҳамда 2014 йилдаги Nokia 225 моделларининг 4G-версияларидир.

Умуман олганда, бу икки қурилма дизайнига кўра ўзаро ўхшаб ҳам кетади. Лекин Nokia 225 4G телефонида камера мавжуд бўлса, Nokia 215 4G моделида ҳатто уям йўқ.

Nokia 215 4G девайси икки хил – қора ва қизил тусли корпусларда таклиф этилади. HMD Global унниг расмий нархини маълум қилмаган, шунга қарамасдан, Хитойдаги айрим дўконлар аллақачон унинг учун 43 доллардан олдиндан буюртма олишяпти.

ЎҚИНГ: Nokia смартфонларининг Android 11’га янгиланиш йўл харитаси чиқди!

Nokia 225 4G модели қора, кўк ва тилла ранг корпусларда 17 октябрдан сотила бошлайди. Унинг учун 52 АҚШ долларига тенг нарх белгиланган.

Ҳар иккала гаджетнинг корпуси поликарбонатдан ишланган, улар 4G ҳамда VoLTE технологиясига, FM-радио ва microSD форматли хотира картаси учун слотга эга.

ЎҚИНГ: 95 долларлик Nokia C3 чиқди: Android 10 тизимли смартфон нақ 400 ГБ хотирани қўллаб-қувватлайди!