Ўн бешта мессенжерни бирлаштирувчи илова чиқди: Telegram, Twitter, Skype – барчаси биттада!

  •   DiMaX
  •  2381
  •  22.01.2021 14:48

Ўн бешта мессенжерни бирлаштирувчи илова чиқди: Telegram, Twitter, Skype – барчаси биттада!

Pebble русумли ақлли соатлар асосчиси Эрик Мигиковски янги – Beeper сервисини ишга туширди. Бу – 15 тача мессенжер (хусусан, WhatsApp, Telegram, Twitter, Instagram, Slack, Skype кабилар)ни ягона интерфейсда бирлаштирувчи сервисдир, деб ёзади Xabar.uz.

ЎҚИНГ: Twitter’да аккаунт очиш шартмас – у ердагиларни Telegram орқали кузата оласиз!

Ушбу мессенжерлар агрегаторига ойига $10 тўлаб уланиш мумкин, дейилади хабарда. Beeper иловаси macOS, Windows, Linux‍, iOS ҳамда Android тизимларида ишлайди.

Чатларни синхронлаш учун Matrix очиқ протоколидан фойдаланилиб, турли мессенжерлар ўртасида кўприк ўрнатилади. Beeper сервиси WhatsApp, Facebook Messenger ва Instagram билан интеграциялашган, SMS-хабарлар орқали Android ва iMessage, Telegram, Twitter, Slack, Hangouts, Skype, IRC, Discord, Signal, Matrix ва Beeper тармоғи ўзаро боғланади. Ҳар ҳафтада янги сервислар учун қўшимчалар янгиланиб боришига ваъда бериляпти.

Beeper иловасида барча хабарлар бир қутида тўпланади. Фойдаланувчилар бир йўла барча чатларда қидирувни амалга ошира оладилар, хабарларни бир гуруҳга тўплашлари, архив ва эслатмалар яратишлари мумкин.

Beeper’га, ҳозирча, таклифнома орқали боғланиш мумкин. Бунинг учун лойиҳа сайтида анкетани тўлдириб, ариза қолдириш керак.

ЎҚИНГ: «Мен билан уришиш учун сенга ҳали анча бор!» – икки ўзбек боксчиси Instagram’да «жанг» қилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.