Ўта арзон Redmi 9A ва Redmi 9’дан ташқари Redmi 9C ҳам тайёр: батафсил хусусиятлари ва нархлари

  •   DiMaX
  •  23943
  •  01.06.2020 11:05

Ўта арзон Redmi 9A ва Redmi 9’дан ташқари Redmi 9C ҳам тайёр: батафсил хусусиятлари ва нархлари

Xiaomi корпорациясининг директори куни кеча Redmi 9 моделини «жонли» кўрсатган эди. Компаниянинг бу йилги энг арзон смартфони эса Redmi 9A бўлиши керак, энди бўлса кутилмаган Redmi 9C модели ҳақида ҳам маълумот чиқди.

ЎҚИНГ: Тақдим этилмаган Redmi 9 модели Xiaomi сайтига, Redmi 10X иккаласи яна Geekbench’га ҳам чиқди!

Sudhanshu никли инсайдер ушбу учта смартфоннинг техник жиҳатлари ва нархларини эълон қилди.

Redmi 9 смартфони 6,53 дюймлик IPS-дисплейга эга, унинг тасвир аниқлиги эса Full HD+ форматида (2400х1080 пикселлик) бўлади. Redmi уни MediaTek Helio G70 процессори, 4/64 ГБлик хотира ва 5000 мА/соатлик аккумулятор билан таъминлаяпти.

Мазкур қурилманинг селфи-камераси 5 мегапикселлик, бош камераси эса 13, 8, 5 ва 2 МПлик датчиклардан иборат. Redmi 9 корпусида USB Type-C порти ҳамда 3,5 миллиметрлик қулоқчин тирқиши ҳам бўлади. Xiaomi унинг учун 160 – 180 евро атрофида нарх қўяди.

ЎҚИНГ: Xiaomi аллақачон иккита смартфонига глобал барқарор MIUI 12 тарқатяпти!

Redmi 9A ҳам 6,53 дюймлик IPS-экранга эга, аммо резолюцияси пастроқ – HD+ форматида (1600х720 пикселлик). Бу смартфонда MediaTek Helio G25 процессори, 3/32 ГБлик хотира, 5000 мА/соатлик батарея, USB Type-C порти ва 3,5 миллиметрлик аудиотирқиш мавжуд. Олд камераси 5, асосий камераси эса 13 мегапикселлик якка сенсорлардан иборат бўлган Redmi 9A учун компания тахминан €100 — €120 сўрайди.

Redmi 9C эса бу иккаласининг ўртасидаги модел бўлади: техник жиҳатларига кўра у Redmi 9A билан бир хил, фақат доимий хотира ҳажми 64 гигабайтга етказилган ва бош камерага 2 мегапикселлик иккинчи модул қўшилган. Бозорга уни тахминан €130 — €150 нархида чиқаришади.

Redmi 9 триосининг қачон тақдим этилиши ва сотувга чиқиши ҳозирча аниқ эмас.

ЎҚИНГ: Супер-арзон Redmi 10X 4G смартфонини қарши олинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!