Павел Дуров: Telegram’га қилинган DDoS-ҳужумлар ортида шу давлат турибди!

  •   DiMaX
  •  2310
  •  13.06.2019 15:12

Павел Дуров: Telegram’га қилинган DDoS-ҳужумлар ортида шу давлат турибди!

Кейинги кунларда Telegram мессенжерига бир неча марта хакерлик ҳужумлари амалга оширилди ва ва айрим фойдаланувчиларда у ишламай қолди. Унинг асосчиси Павел Дуров эса буларнинг ортида ким турганлиги борасида Twitter орқали хабар берди.

ЎҚИНГ: Telegram'ни янгилашга шошилманг - бошқа ишламай қолиши мумкин!

Мессенжер муассисининг ёзишича, Telegram серверларига «ахлат трафик» юбориш тезлиги сониясига 200-400 гигабитга етган – бу ўта катта тезлик! Бундай қудратдаги DDoS-ҳужумни эса давлат идораларининг иштирокисиз амалга ошириб бўлмайди.

Telegram’га қилинган мана шу охирги йирик ҳужум Гонконгдаги норозилик акциялари билан бир вақтга келди. Бунга ўхшаш ҳолат аввал ҳам бўлган, дея таъкидлайди Дуров.

ЎҚИНГ: Telegram’даги барча ўқилмаган хабарларни биттада «ўқилган»га айлантирамиз

Тахмин қилиш мумкинки, Гонконгдаги намойишлар Telegram орқали бошқарилиб турганини Хитой ҳукумати сезиб қолган. Шунда улар мессенжерни блоклай олмаганлар (худди Роскомнадзор каби) ва унга нисбатан жуда кучли DDoS-ҳужум уюштирганлар. Натижада Telegram нафақат «Осмон ости салтанати»да, балки бошқа айрим мамлакатларда, жумладан – Россияда ҳам ишламай қолган.

Гонконг – таъкидлаб ўтиш керакки, Хитой Халқ Республикаси таркибидаги алоҳида маъмурий ҳудуддир. Кейинги кунларда унда мамлакатдан экстрадиция қилишнинг янги қоидалари ҳақидаги қонун лойиҳасига қарши оммавий норозиликлар бўлмоқда.

Агарда ушбу қонун қабул қилинса, Гонконг ҳукумати жиноятчиликда гумон қилинган шахсларни Хитойга ушлаб беришлари мумкин бўлади. Бунга қарши чиқаётганлар эса, мазкур қонуннинг ҳуқуқ ҳимоячиларига ҳамда мухолифатчи фаолларга қарши ишлатишда бир қурол бўлиб қолишидан хавотирдалар.

Норозилик акцияларида миллиондан ошиқ киши иштирок этган. Тахминларга кўра, уларнинг ҳаракатлари Telegram орқали режалаштирилган ва бошқарилиб турган.

ЎҚИНГ: Telegram асосчисининг фикрлаш ва иш самарадорлигига олиб келувчи ҳаётий тамойилларини ўрганамиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!