PlayStation эгаларига Sony ўндан ошиқ ўйинни теппа-текинга тарқатяпти!

  •   DiMaX
  •  290
  •  18.03.2021 09:59

PlayStation эгаларига Sony ўндан ошиқ ўйинни теппа-текинга тарқатяпти!

Sony кишилар ижтимоий масофа сақлашга амал қилишларига ҳисса қўшиш мақсадида Play at Home дастурини жорий этган. Компания бу дастур доирасида PlayStation ўйин приставкалари эгаларига турли ўйнларни бепул тарқатиб келмоқда.

ЎҚИНГ: Энг, энг, энг... мобил ўйинлар учта рейтингда (App Annie, 2020 йил)

17 мартда Play at Home дастурининг иккинчи босқичи бошланди, унинг доирасида ўйинларни текинга олиш учун PlayStation Plus обуначиси бўлиш ҳам шарт эмас.

Аввало, 31 мартгача 2016 йилги Ratchet and Clank ўйинини бепул олиб қўйишлари мумкин.

PlayStation Plus обуначиларига эса 5 апрелгача PlayStation 4 консоли учун Final Fantasy 7 Remake ва яна бир нечта ўйинни сақлаб олиш имкони тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Жо Байден президентликнинг илк дам олиш кунларини набираси билан шу ўйинга бағишлади!

Яна бир қизиқарли ўйин – Horizon Zero Dawn ҳам ушбу дастур доирасига кирган, лекин уни 9 апрелдан то 14 майгача текинга тарқатишади. Геймерлар ўшанда унинг Frozen Wilds қўшимчали, тўлиқ нашрини юклаб олишлари мумкин бўлади.

Унгача эса, PlayStation эгалари 25 мартдан то 22 апрелгача Abz, Enter the Gungeon, Rez Infinite, Subnautica, The Witness номли, шунингдек PlayStation VR учун чиққан: Astro Bot Rescue Mission, Moss, Thumper ҳамда Paper Beast ўйинларини бепул олиш имконига эгалар. Ҳаттоки PlayStation VR гарнитурангиз бўлмаса ҳам, ўйинларни келажак учун юклаб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Бойлар ҳам ўйнайди: Илон Маскнинг севимли видеоўйинлари қайсилар?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!