Poco M2 Reloaded чиқди: бренднинг энг арзон смартфони янада арзон версияда!

  •   DiMaX
  •  739
  •  21.04.2021 16:33

Poco M2 Reloaded чиқди: бренднинг энг арзон смартфони янада арзон версияда!

Xiaomi корпорацияси бултур сентябрда Poco M2 моделининг тақдимотини ўтказган. Аслида у шунчаки Redmi бренди июнда намойиш қилган арзон Redmi 9 қурилмасининг клони бўлса-да, Poco суббрендининг энг арзон смартфонидир.

ЎҚИНГ: Xiaomi, Redmi, Poco ҳамда Black Shark смартфонлари эгаларига хушхабар!

Компания бугун – 2021 йилнинг 21 апрелида ушбу смартфоннинг янги талқини – Poco M2 Reloaded моделини намойиш қилди. Хўш, унинг оддий Poco M2 телефонидан фарқи нимада?

Бир сўз билан айтганда, унинг яона фарқи – тезкор ва доимий хотирасининг камайтирилганидир: Poco M2 Reloaded версияси 4/64 гигабайтлик конфигурацияга эга. Табийки, шунга яраша у янада арзон – 9500 рупий бўлиб, бу тахминан 126 АҚШ долларига тўғри келади.

Оддий талқиндаги Poco M2 моделининг хотира конфигурациялари ва нархлари, шунингдек, Reloaded версиясиники билан бир хил бўлган техник хусусиятлари ҳақида мана бу хабаримизда батафсил ёзилган.

ЎҚИНГ: Нархи тезда тушиб кетмайдиган саккизта смартфон (2021 йил, апрель)