Pokemon GO чиққанидан буён қанча пул ишлаб олганини тасаввур ҳам қилолмайсиз!

  •   DiMaX
  •  421
  •  07.07.2021 17:28

Pokemon GO чиққанидан буён қанча пул ишлаб олганини тасаввур ҳам қилолмайсиз!

Pokémon Go ўйини 2016 йили тақдим этилган бўлиб, шу кунгача оммабоплигини йўқотмаган. SensorTower таҳлил фирмаси унинг шу беш йилдаги молиявий кўрсаткичларини аниқлаб эълон қилишди.

ЎҚИНГ: 7 июлдан чиқаётган PUBG янги харитасида сизни нималар кутмоқда? (+видео)

Буни қарангки, намойиш этилганидан бери Pokemon GO ўйини жами 632 миллион мартадан ошиқ юклаб олинган. Унинг ўз яратувчиларига келтирган даромади эса янада ҳайратланарли – нақ 5 миллиард АҚШ доллари!

Энг қизиғи эса «покемон»лар ҳозир ҳам ўз яратувчиларига пул ишлаб беришда давом этишмоқда. 2021 йилнинг биринчи ярмида бу ўйин ўз муаллифларига $642 миллион келтирган. Pokemon GO лойиҳаси ҳозир ҳам энг оммабоп ўйинлар ўнталигига кириб турибди.

Pokemon GO учун энг сердаромад давр эса 2020 йил бўлган: шу битта йилнинг ўзидаёқ фойдаланувчилар унга $1,3 миллиард сарфлашган! Бу эса олдинги – 2019 йилдаги кўрсаткичдан нақ 41 фоизга юқоридир.

ЎҚИНГ: Ўйин яратувчилари қаердан ва қанча пул топади?

Ҳудудлар кесимида олиб қараганда, Pokemon GO ўз даромадининг асосий қисмини АҚШ (36,6%) ҳамда Япония (32%) ҳудудларидаги геймерлардан олган. Учинчи ўриндаги Германия геймерлари эса мазкур ўйин даромадларининг атиги 5,4 фоизини етказиб беришган.

Ўйинни юклаб олишлар сони бўйича АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистон геймерлари етакчи. Лекин булардан иккитасидаги ўйинчилар унга пул сарфлашга шошилишмаяпти.

Дарвоқе, бултур 77 яшар покемон овчиси коронавирус сабабли ўзи «овланган» эди. Pokemon GO ўйини туфайли ўз велосипедига 64 та смартфон ўрнатиб олган 72 ёшли бобой ҳақидаги хабар ҳам сиз учун қизиқарли бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Ал-Азҳар университети Каъба бузилишини ўз ичига олган ўйинлардан огоҳлантиради (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!