Porsche электрокари тезлик бўйича жаҳон рекордини янгилади! (видео)

  •   DiMaX
  •  758
  •  12.02.2021 11:27

Porsche электрокари тезлик бўйича жаҳон рекордини янгилади! (видео)

Эсингизда бўлса, биз Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтс ўзи учун биринчи марта тўлиқ электрлаштирилган автомобил сотиб олгани ҳақида ёзган эдик. Porsche Taycan Turbo русумли бу машина Tesla компаниясининг Model 3 электрокаридан нақ тўрт баравар қиммат туради!

ЎҚИНГ: Alibaba’да ҳатто флагман смартфонлардан ҳам арзон электромобил сотиляпти! (+«жонли» видео)

Taycan модели афсонавий автомобилсоз – Porsche компаниясининг тўлиқ электрлаштирилган илк машинаси бўлишдан ташқари, бир нечта рекордлар ўрнатгани билан ҳам машҳур. Немис машинасозининг Turbo S модификацияли версияси яқинда ёпиқ макон ичида юриш тезлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди.

Янги Орлеандаги кўргазмалар залида ўтказилган синовда электромобилни пойгачи Лех Кин бошқарди ва унинг тезлигини 165,1 км/соатга етказа олди. Бу йўналишда олдинги рекорд эса «атиги» 138,4 километр/соат эди.

 «Мен рекорд ўрнатишимга унча ишонмаган эдим, – дейди пойгачи. – Пол юзаси шу қадар силлиқ эдики, музни эслатарди. Агар бирданига тезлашсангиз, деворга қаттиқ деворга бориб урилишингиз ҳеч гапмас. Ҳаттоки шу улкан маконда ҳам жой етишмагандек бўлди».

ЎҚИНГ: ШОК ВИДЕО: Tesla электрокари қабристонда арвоҳни «кўриб» тўхтади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!