PS4 ҳамда PS5 эгалари энг кўп юклаб олаётган ўйинлар иккита рейтингда

  •   DiMaX
  •  369
  •  10.06.2021 11:58

PS4 ҳамда PS5 эгалари энг кўп юклаб олаётган ўйинлар иккита рейтингда

Ўтган ойда биз Engadget нашрига кўра PlayStation 5 ҳамда унинг «рақамли версияси» – PlayStation 5 Digital Edition учун энг яхши ўйинлар рейтингини чиқарган эдик. Энди эса Sony’нинг ўзи тўртинчи ва бешинчи авлод консоллари эгалари энг кўп юклаб олаётган ўйинлар рўйхатларини эълон қилди.

ЎҚИНГ: PlayStation’даги бу эксклюзив 138 та ўйин PS Store’дан йўқолади, олиб қўйишга улгуринг! (тўлиқ рўйхат)

Ҳисоботга кўра, АҚШ ва Канадада ҳам, Европада ҳам PlayStation 5 эгалари энг кўп сотиб олаётган ўйин Resident Evil Village экан.

Кўриб турганингиздек, PS5 рейтингида кучли учликка АҚШ/Канада ҳудудида Returnal ҳамда MLB The Show 21 тайтллари кирган. Европада эса иккинчи ва учинчи поғоналарни тегишлича FIFA 21 ҳамда Returnal банд этган.

ЎҚИНГ: 2020 йилда PlayStation 4 ва PlayStation 5’ларга энг кўп юкланган ўйинлар

PlayStation 4 консолига энг кўп юклаб олинаётган ўйинларга келсак, Европада етакчи яна ўша Resident Evil Village бўляпти. Бу ҳудудда кучли учликка Minecraft ва Rust Console Edition ўйинлари кирган.

АҚШ/Канадалик PS4 соҳиблари учун эса Rust Console Edition биринчи, Resident Evil Village эса иккинчи ўринда. Океан ортидаги PlayStation 4 геймерлари орасида оммабоп ўйинлар рейтингининг кучли учлигини Mass Effect: Legendary Edition якунлаб берган.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, кўп мақталган ролли ўйин Android учун ҳам чиқяпти! (+видео)