«Қурилмаларни қийновчи» видеоблогер синаб кўрди: Galaxy S21 Ultra қанчалик мустаҳкам?

  •   DiMaX
  •  2428
  •  27.01.2021 12:58

«Қурилмаларни қийновчи» видеоблогер синаб кўрди: Galaxy S21 Ultra қанчалик мустаҳкам?

Samsung компаниясининг айни дамдаги энг зўр смартфони – Galaxy S21 Ultra устидаги турли синовлар ҳақида хабарлар бериб келмоқдамиз. Масалан, унинг автономлиги Xiaomi Mi 11, iPhone 12 Pro Max, OnePlus 8 Pro ҳамда Galaxy S20 Ultra флагманлариники билан солиштирилган видеони улашган эдик. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: 108 МПлик Galaxy S21 Ultra ҳамда 12 МПлик iPhone 12 Pro Max камера жанги (видео)

Ниҳоят, жанубий кореялик гигантнинг энг кучли флагмани «қурилмаларни қийновчи» видеоблогер – Зак Нельсоннинг қўлига тушди. Техноблогер унинг мустаҳкамлигини ўзининг усуллари билан синаб кўриб, видеосини JerryRigEverything номли YouTube-каналида эълон қилди.

Маълум бўлишича, Galaxy S21 Ultra экрани юзсига икки қават ҳимоя плёнкаси тортилган экан. Уларни олиб ташлаб, синовни давом эттирган Зак Нельсоннинг эътирофича, дисплей устига ётқизилган Gorilla Glass Victus ҳимоя шишаси чинданам мустаҳкам. Моос шкаласига кўра 6-даражали тирнашда экран сал чизилади, кучли из қолдириш учун эса еттинчи даражада тирнаш керак бўлади.

ЎҚИНГ: Телефон экранидаги чизиқлардан қутулишнинг энг осон йўллари

Мустаҳкамлик тести давомида аниқланишича, Galaxy S21 Ultra бош камера блоги ҳам, смартфон корпусининг қирралари сингари, алюминийдан ясалган экан. Ундаги бўёқни канцелярия пичоқчаси билан осон кўчириш мумкин, лекин орқа панел шикстга қарши қопламага эга ва бўёғи унча-мунчага кўчмайди.

Ўз анъансига кўра, Зак Нельсон бу флагманнинг экранини ёндиргич (зажигалка) алангаси билан ҳам синаб кўрди. Кўплаб AMOLED-дисплейларда бўлгани каби, Galaxy S21 Ultra дисплейида доғ қолди.

Лекин бу қурилманинг корпусини букишга влогернинг кучи етмаган – у ростдан ҳам қаттиқ экан. Зак ушбу моделнинг ёқимли бонуси сифатида экраности бармоқ изи сканерининг сифатли эканини таъкидлаган. Датчик юзасидаги кўп сонли ва чуқур тирналишлар ҳам унинг ишлаш аниқлигига зарар етказа олмаган.

Дарвоқе, Зак Нельсон яқинда 2020 йилнинг энг, энг, энг... смартфонлари рейтингини эълон қилган эди.

ЎҚИНГ: Ҳарорат телефонга қандай таъсир қилади?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!