РАСМАН: Nubia ҳам иккинчи геймерофони – Red Magic 2’ни жангга тайёрлаяпти! (+«жонли» сурат)

  •   DiMaX
  •  443
  •  23.10.2018 16:19

РАСМАН: Nubia ҳам иккинчи геймерофони – Red Magic 2’ни жангга тайёрлаяпти! (+«жонли» сурат)

Аксарият смартфон фойдаланувчиларининг ўйинларга ишқибозлигини инобатга олиб, ишлаб чиқарувчилар айнан геймерларга мўлжалланган телефонлар ишлаб чиқаришга зўр бера бошлашди. Жумладан, илк геймерофонни тайёрлаган компания яқинда унинг иккинчи авлоди – Razer Phone 2 моделини чиқарди, «хитойча Apple» ҳам аллақачон Xiaomi Black Shark 2 қурилмасини тақдим этяпти.

ЎҚИНГ: Ўйин смартфонларининг келажаги порлоқми?

Xiaomi Black Shark геймерофони тақдимотидан кейин ZTE корпорациясига тегишли Nubia бренди ҳам Red Magic русумли ўйинбоп смартфонни намойиш этганди. «Хитойча Apple» ушбу қурилмасининг иккинчи авлодини намойиш қилаётган 23 октябрда эса Nubia ҳам «жонланиб» қолди. Яъни, бугун у Red Magic 2 геймерофонининг илк тизерини Weibo тармоғида эълон қилди.

Ушбу иккинчи «Қизил Жоду»нинг техник хусусиятлари ҳақида бирор маълумот берилмаган. Аммо тизер тасвирдаги робот бу қурилманинг юксак самарадорлигига, унинг чироқлари эса геймерофон корпусининг ёруғлик-диодли чироқларга эга эканлигига ишора қилаётганини пайқаш мумкин.

ЎҚИНГ: Атиги 230 долларлик Vivo Z3 – компаниянинг илк ўйинбоп смартфони тақдим этилди

Миш-мишларга қараганда, бу девайс Qualcomm Snapdragon 845 чипига, 8 гигабайтгача тезкор ва 128-256 гигабайтлик доимий хотирага эга. Шунингдек, Nubia Red Magic 2 корпусининг ёнларида махсус тугмачалар бўлиб, улардан ўйинда фойдаланилади.

Интернетда эса ушбу геймерофоннинг турли «жонли» суратлари ҳам тарқала бошлаган:

Айтиш керакки, ўйинбоп смартфонларнинг техник жиҳатлари кучли, ишлаш самарадорлиги ҳам юқори бўлади. Жумладан, Xiaomi Black Shark модели 2018 йилнинг апрелидан то октябригача бенчмаркларда Android-смартфонларнинг энг зўри сифатида «тахтдан тушмай» келган. Айни шу геймерофоннинг глобал версиядаги, 6/64 гигабайтлик хотирага эга талқинини мана бу ҳавола орқали Terashop.uz интернет-дўконимиздан 3 966 000 сўмга олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: iPhone Xs Max’дан ҳам кучли Xiaomi Black Shark 2 смартфонини «жонли» томоша қилинг!