Расмий намойишидан аввал Samsung Galaxy Buds 2 анбоксинг видеоси чиқди!

  •   DiMaX
  •  181
  •  05.08.2021 17:13

Расмий намойишидан аввал Samsung Galaxy Buds 2 анбоксинг видеоси чиқди!

Шу йилнинг 11 август куни навбатдаги Galaxy Unpacked тадбирида Samsung компанияси Galaxy Z Fold 3 ва Galaxy Z Flip 3 смартфонларини, Galaxy Buds 2 қулоқчини ҳамда Galaxy Watch 4 Classic русумли янги ақлли соатини намойиш этмоқчи. Биз эса аллақачон булардан дастлабки учтасининг нархларини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Samsung тақдим этиб улгурмаган Galaxy A52s дўконга чиқди – нархлари ва асосий жиҳатлари аниқ!

YouTube тармоғидаги The Mobile Central канали эса Samsung Galaxy Buds 2 TWS-қулоқчинининг ҳаттоки анбоксинг видеосини ҳам чиқариб улгурди! Блогер унда гарнитуранинг қутисини очиб, қулоқчиннинг ўзини ҳамда қадоқ таркибини йирик планда кўрсатган.

Кўряпмизки, қути ичига, симсиз қулоқчиннинг ўзидан ташқари, USB Type-A/Type-C кабели, алмаштирилувчи бир нечта қўшимча амбушюрлар (насадкалар) ҳамда тегишли ҳужжатлар мавжуд. Қувватловчи кейс ҳажман Buds Live моделариники каби келади, аммо унинг дизайни кўпроқ Buds Pro ғилофини эслатади.

Galaxy Buds 2 қадоғида кўрсатилишича, мазкур гарнитура фаол шовқин тўсиш функциясига эга. Унинг автономлиги 20 соатга етиши ёзилган, афтидан, бу рақам кейсдан қўшимча қувват олиб ишлаш вақтини ҳам ўз ичига олган.

Влогернинг қўлидаги Galaxy Buds 2 зайтун рангида бўлиб, смартфонга боғланганида экранда унинг ранги ҳам акс этиши қизиқ.

ЎҚИНГ: Интернет орқали AirPods буюртма қилган қизга ўз боши катталигидаги қулоқчин етиб келди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!