Реал тестда энг тезкор ТОП-10 смартфонни аниқлашди!

  •   DiMaX
  •  2430
  •  30.05.2020 17:42

Реал тестда энг тезкор ТОП-10 смартфонни аниқлашди!

Сайтимизда кўпинча AnTuTu, Geekbench ҳамда Master Lu каби сервисларнинг турли рейтинглари эълон қилиб келинади. Аммо бир жиҳатни инобатга олиш керак: бу каби бенчмарклар қурилмаларнинг самарадорлигини сунъий усулда текширади.

ЎҚИНГ: AnTuTu янги рейтингда ҳар кимнинг жойини кўрсатиб берди (2020 йил май)

Igeekphone ресурси эса энг сўнгги ва кучли флагман смартфонларни реал ҳаётда, жонли тарзда текшириб кўрди. Уларнинг барчаси етакчи Android-процессор – Qualcomm компаниясининг Snapdragon 865 чипсети базасига қурилган.

Самарадорликни ўлчаш учун AnTuTu бенчмарки танланган, барча смартфонларда унинг иловаси кетма-кет уч марта ишга туширилган. Тажриба доирасида AnTuTu тестлари натижаларидан ташқари, корпуснинг ҳарорати ҳамда аккумулятор сарфи ҳам ҳисобга олинган.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Энг кучли ҳамёнбоп смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2020 йил апрель)

Барча қурилмаларнинг уч раунд давомида олган баллари умумлаштирилиб, ўртачаси ҳисобланган. Охир-оқибатда, тезкорлик текширувида смартфонлар қуйидагича ўринларни олган:

  1. IQOO Neo 3
  2. Redmi K30 Pro
  3. Nubia Red Magic 5G
  4. Xiaomi Mi 10 Pro
  5. Realme X50 Pro
  6. Black Shark 3 Pro
  7. OnePlus 8 Pro
  8. Oppo ACE 2
  9. Oppo Find X2 Pro
  10. Samsung Galaxy S20 Ultra

Агарда тестнинг тафсилотларига қизиқсангиз, мана бу ҳавола орқали асл манбада (инглиз тилида) танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Хитой флагманлари барча Galaxy S20’ларни суриб чиқарди! (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил апрель)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!