Redmi ва Pocophone’лар кушандаси – Narzo 10 ҳамда Narzo 10A тақдимот куни расман маълум!

  •   DiMaX
  •  1064
  •  20.03.2020 19:06

Redmi ва Pocophone’лар кушандаси – Narzo 10 ҳамда Narzo 10A тақдимот куни расман маълум!

Куни кеча биз Oppo корпорацияга қарашли Realme компанияси янги – Narzo туркумида смартфонлар тайёрлагани ҳақида ёзган эдик. Бугун эса компания бош директори мазкур сериядаги илк иккита моделнинг намойиш кунини эълон қилди.

ЎҚИНГ: 180 долларга «бели бақувват», 48 МП камерали «тўрткўз» смартфон чиқди!

Realme раҳбари Мадҳав Шет (Madhav Sheth) бугун – 20 март куни Twitter орқали эълон қилган постерга кўра, янги смартфонлар Narzo 10 ва Narzo 10A деб номланган. Улар 26 март куни Ҳиндистонда, маҳаллий вақт билан соат 12:30 да бошланувчи онлайн тадбирда тақдим этилади.

Афсуски, янги смартфонларнинг хусусиятлари ҳақида бирорта ҳам аниқ маълумот йўқ. Миш-мишларга кўра, Narzo 10 модели Poco X2 (ёки Pocophone X2) девайсига рақобатчи бўлади.

Умуман олганда, Realme компанияси Narzo сериясидаги смартфонлари ёрдамида Xiaomi корпорациясининг Redmi ҳамда Poco (POCOPHONE) каби арзончи брендларига қарши рақобатни кучайтирмоқчи.

ЎҚИНГ: Realme тўртталик камерали арзон смартфонини ва Xiaomi’нинг уч хил гаджети «кушанда»ларини намойиш этди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.