180 долларга «бели бақувват», 48 МП камерали «тўрткўз» смартфон чиқди!

  •   DiMaX
  •  3950
  •  18.03.2020 16:09

180 долларга «бели бақувват», 48 МП камерали «тўрткўз» смартфон чиқди!

Oppo корпорациянинг Realme бренди аввалроқ Realme 6 ҳамда Realme 6 Pro смартфонларини тақдим этган эди. Булар Xiaomi компанияси «Йиртқич» дея мақтаётган Redmi Note 9 ҳамда Note 9 Pro смартфонларининг энг асосий рақиблари ҳисобланади.

ЎҚИНГ: «Четроқ тур, Xiaomi!» – Realme яна бир турдаги илк девайсини тақдим этяпти

Энди эса ушбу компания Realme 6i русумли янги моделини намойиш қилди. Айтиш керакки, кейинги пайтларда ушбу қурилма энг оммабоп смартфонлар рейтингида ўз ўрнига эга бўлиб келмоқда.

Компания уни икки хил – оқ ҳамда яшил ранглардаги чипор корпус ҳамда Android 10 операцион тизими билан таъминлаган.

Realme 6i диагоналига 6,5 дюймлик, тасвир аниқлигига кўра Full HD+ форматли дисплейга эга. Ушбу экран корпус олд юзасининг салкам 90 фоизини эгаллаган.

ЎҚИНГ: DxOMark тахтига – Xiaomi Mi 10 Pro ёнига атиги 48 МПлик камера билан ким чиқиб олди?

Унинг томчисимон кемтигида эса 16 мегапикселлик селфи-камера ўрнатилган.

Шунингдек, Realme 6i модели MediaTek Helio G80 процессорли дунёдаги илк смартфон ҳамдир.

ЎҚИНГ: OPPO рекордчи селфифон – Reno 3 Pro ҳамёнбоп флагманини намойиш қилди

Смартфоннинг 5000 мА/соатлик аккумулятори USB Type-C порти орқали 18 ваттлик усулда тезкор қувватланади.

Корпуснинг орқа панелида бармоқ изи сканери, пастки қиррасида эса 3,5 миллиметрлик стандарт қулоқчин тирқиши мавжуд.

ЎҚИНГ: Realme X50 Pro 5G сотувда: Xiaomi Mi 10 рақиби ундан арзон ва атиги 35 дақиқада қувватга тўлади!

Realme 6i бош камераси тўртта модулни ўз ичига олади; асосий датчикнинг аниқлиги 48 мегапикселга тенг. Унга 8 мегапикселлик ультра кенг бурчакли камера, шунингдек, ҳар бири 2 мегапикселлик аниқликдаги портрет ҳамда макросъёмка камералари ҳамроҳлик қилади.

Компания ушбу смартфонини тезкор/ички хотирасига кўра икки хил конфигурацияда таклиф этади. Унинг 3/64 гигабайтлиги 180 долларга, 4/128 гигабайтлиги эса 215 долларга тенг нархда сотилади. Realme 6i март ойининг охирларида бир нечта мамлакатлар бозорларига расман чиқарилади.

ЎҚИНГ: Ҳали чиқмаган икки ҳамёнбоп – Redmi Note 9 Pro ва Realme 6 Pro флагманларининг илк жанги!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!