Samsung расман эълон қилди: Galaxy Fold сентябрда сотувга чиқади!

  •   DiMaX
  •  2779
  •  25.07.2019 13:16

Samsung расман эълон қилди: Galaxy Fold сентябрда сотувга чиқади!

Samsung компанияси Galaxy Fold дисплейидаги носозлик туфайли ўз хатосини тан олиб, узр сўрашга мажбур бўлганди. Кейин уларнинг сотувга қўйилганларини қайтариб олган, сўнгроқ қайта савдога чиқариши айтилган бўлса-да, сотувчилар буюртмаларни бекор қилишган.

ЎҚИНГ: Samsung амаллади: Galaxy Fold икки хил версияда қайта чиқяпти, жиддий фарқлари бор

Кеча – 24 июлда Samsung компанияси ўз буклама смартфонини сентябрда қайтадан савдога қўйилишини расман маълум қилди. Гаджетнинг асосий муаммоси – корпусидаги буклама конструкциясини ўзгартиришган ва бошқа айрим ўзгаришлар амалга оширилган.

Samsung Galaxy Fold ташқи кўриниши жиҳатидан ўзгармаган. Асосий янгиланиш – экраннинг ҳимоя қатламини кўринмайдиган қилишган. Смартфоннинг биринчи версиясида журналистлар уни шунчаки олиб ташлаш керак бўлган плёнка деб ўйлаб, кўчириб юборишган ва шундан сўнг дисплейда муаммолар кузатилган эди.

Экраннинг қўшимча ҳимояси учун Samsung шарнирнинг букилувчан қисмига махсус қопламалар ўрнатган. Шунингдек, шарнир ва корпус орасини янада яқинлаштирган, экран муҳофазаси учун қўшимча металл қоплама қўшган, натижада оралиқлар чанг киришидан ҳимояланган.

Samsung янгиланган Galaxy Fold сентябрдан сотувга қўйилишини айтган бўлса-да, айнан қайси мамлакатлар бозорига тақдим этилишини маълум қилмаган. Нархи ҳақида оғиз очмаганига қараганда, уни яна аввалгидек – 1980 доллардан сотмоқчи. Компания сотувга чиқариш арафасида Galaxy Fold’даги ўзгаришлар ҳақида батафсил сўзлаб беради.

Ҳозирча эса турли русумлардаги Samsung телефонларини 619 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: 64 мегапикселлик камерали илк смартфонни Samsung чиқармоқчи эди, лекин...

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.