Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони – Galaxy A42’нинг сўнгги сири очилди!

  •   DiMaX
  •  2683
  •  23.09.2020 10:12

Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони – Galaxy A42’нинг сўнгги сири очилди!

Samsung компанияси яқинда ўзининг энг арзон 5G-смартфони – Galaxy A42 моделини расман намойиш этган. Гарчи бу тақдимот тўлақонли бўлмаган, гаджетнинг айрим хусусиятлари қатори, нархи ҳам мавҳумлигича қолган эса-да, кейинроқ...

ЎҚИНГ: Galaxy A42 5G анбоксинг видеоси: Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони бошқаларникидан икки карра қиммат экан!

Кеча эса Qualcomm компанияси ўзининг янги маҳсулоти – Snapdragon 750G чипсетини тақдим этди. Ўрта нархли смартфонларга мўлжалланган ушбу процессор таркибига Snapdragon X52 русумли 5G-модем ҳам киритилган.

Qualcomm ушбу чип базасидаги смартфонларнинг шу йил охиригача бозорга чиқишини, улардан бирини Xiaomi тақдим этишини айтган. Бироқ Samsung компаниясида аллақачон Snapdragon 750G процессорли смартфон бор. Бу – ўша Galaxy A42 5G модели бўлиб, унинг расмий намойишида «электрон юраги» аниқ айтилмаган эди.

Энди маълум бўлишича, Samsung Galaxy A42 5G модели Snapdragon 750G чипсетига асосланган бозордаги илк смартфон экан. Ўшанда мазкур чипсет ҳали расман тақдим этилмагани учун, Samsung унинг номини айтмаган.

ЎҚИНГ: Facebook раҳбари бир неча йилдан бери фақат шу компания смартфонларини ишлатади (видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!