Смартфон эгалари ярим йилда қайси ўйин ва иловаларга энг кўп пул сарфлашган?

  •   DiMaX
  •  853
  •  02.07.2020 17:48

Смартфон эгалари ярим йилда қайси ўйин ва иловаларга энг кўп пул сарфлашган?

Жорий йилнинг биринчи ярмида смартфон фойдаланувчилар қайси илова ҳамда ўйинларга кўп пул харжлашгани маълум бўлди. Буни Sensor Tower таҳлил компанияси ҳисоблаб чиқиб эълон қилди.

ЎҚИНГ: PUBG Mobile’дан 78 фоизга, Fortnite Mobile’дан эса нақ 83 фоизга кўп даромад келтирган ўйинни биласизми?

Текширувларга кўра, 2020 йилнинг январидан то июнига қадар App Store ҳамда Google Play каталогларида жами 50,1 миллиард доллар сарфланган. Бу эса ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 23,4 фоизга кўпроқдир. «Тишланган олмали» гаджетлар эгалари кўпроқ сахийлик кўрсатишган – юқоридаги миқдорнинг 32,8 миллиард доллари айнан App Store дўконидаги ўйин ва иловалардаги харидлар ва пулли обуналар ортидан келган.

Қуйидаги скриншотда биринчи устун – иловаларнинг даромад келтириши бўйича умумий рейтингини, кейинги иккитасида эса тегишли платформалар бўйича рейтингни кўришингиз мумкин.

Кўриб турганингиздек, алоҳида иловалар кесимида олиб қараганда, фойдаланувчиларнинг харажатлари бўйича Tinder етакчилик қилмоқда – у 433 миллион доллар фойда келтирган. Ундан кейинги ўринда YouTube ($431 млн) бўлса, кучли учликни TikTok ($421 млн) якунлаган.

ЎҚИНГ: TikTok сизнинг қайси маълумотларингизни йиғаётганидан хабарингиз борми ўзи?

Мобил ўйинлар бўйича эса PUBG Mobile ($1,3 млрд), Honor of Kings ($1 млрд) ҳамда Monster Strike ($632 млн) энг кўп даромад келтирган.

Дарвоқе, мусулмонларнинг эътирозлари сабабли PUBG Mobile’дан бутпарастлик анимацияси олиб ташланганидан хабарингиз бормиди?

ЎҚИНГ: Энг сердаромад мобил ўйинлар: биттасининг ўзи бир ойдаёқ 226 миллион доллардан ошиқ фойда келтирди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!