Энг сердаромад мобил ўйинлар: биттасининг ўзи бир ойдаёқ 226 миллион доллардан ошиқ фойда келтирди!

  •   DiMaX
  •  2109
  •  15.06.2020 16:01

Энг сердаромад мобил ўйинлар: биттасининг ўзи бир ойдаёқ 226 миллион доллардан ошиқ фойда келтирди!

Коронавирус пандемияси турли соҳаларга зарба берган бўлса-да, ундан бойиб кетган технологик компаниялар ҳам бор. Бу хасталик Apple’га ёрдам берди: унинг қиймати ошиб, тарихий максимумга етди!

ЎҚИНГ: «Билл Гейтс коронавирус баҳонасида инсониятни чиплаштирмоқчи» – бунга ўзи нима дейди?

Лекин пандемия ўйинлар ва иловалар индустрияларининг гуллаб-яшнашига сабаб бўлди. Sensor Tower компанияси 2020 йилнинг май ойи ҳолатига кўра мобил ўйинларнинг қанча даромад келтиргани борасидаги тадқиқотлари натижаларини эълон қилди.

Юқоридаги скриншотда умумий ҳисобдаги, шунингдек, App Store ҳамда Google Play каталогларидаги энг сердаромад мобил ўйинлар ўнталикларини кўриб турибмиз.

ЎҚИНГ: Мусулмонлар эътирози боис PUBG Mobile’дан бутпарастлик анимацияси олиб ташланди

Ўтган ойда PlayerUnknown's Battlegrounds ўйинининг смартфонларга мўлжалланган – PUBG Mobile талқини энг кўп фойда келтирган мобил ўйин бўлган. Ишқибозлар унга шу бир ойнинг ўзидаёқ 226 миллион доллардан ошиқ пул сарфлашган. Таққослаш учун, ўтган йилнинг шу ойида бу кўрсаткич 41 миллион долларга кам эди.

PUBG Mobile даромадининг асосий – 53% қисми Хитой геймерларидан тушган; иккинчи ўринда АҚШ (10,2%), учинчи ўринда эса Саудия Арабистони (5,5%) туради.

Май ойида даромад келтириши бўйича иккинчи ўринда Honor of Kings турибди – геймерлар бу мобил ўйинга 204,5 миллион доллар харажат қилишган. Мазкур кўрсаткич бир йил аввалгисига нисбатан 42 фоизга юқори; даромаднинг нақ 95 фоизи хитойлик ўйин ишқибозларидан келган.

Учинчи ўриндаги Pokemon GO улардан анча кам – 82,2 миллион долларлик моддий фойда келтирган.

ЎҚИНГ: Ўйин яратувчилари қаердан ва қанча пул топади?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!