PUBG Mobile’дан 78 фоизга, Fortnite Mobile’дан эса нақ 83 фоизга кўп даромад келтирган ўйинни биласизми?

  •   DiMaX
  •  2108
  •  25.06.2020 14:00

PUBG Mobile’дан 78 фоизга, Fortnite Mobile’дан эса нақ 83 фоизга кўп даромад келтирган ўйинни биласизми?

Sensor Tower ҳисоботига кўра, 2019 йили смартфонларга энг кўп юклаб олинган ўйин PUBG Mobile бўлган. Лекин ўша рейтингда олтинчи ўринни олган Call of Duty: Mobile ҳозир жуда катта ютуқларга эришмоқда.

ЎҚИНГ: Мобил ўйинлар тарихида мисли кўрилмаган рекорд! (+видео)

Маълум бўлишича, Call of Duty: Mobile тақдим этилганидан кейинги дастлабки 265 кун мобайнида Android ҳамда iOS-қурилмаларга жами 250 миллион мартадан ошиқ юклаб олинган. Шунақа муддатда ўрнатиб олишлар бўйича олдинги рекорд PUBG Mobile шутерига тегишли бўлиб, унинг кўрсаткичи 236 миллионта ўрнатишга тенг эди.

Бундан ташқари, Call Of Duty: Mobile ўйини шундай муддат давомида келтирган даромади бўйича Battle Royale жанридаги ҳар қандай мобил лойиҳадан кўра кўпроқ даромад келтирган.

Шундай қилиб, Call Of Duty: Mobile илк 265 кун давомида 327 миллион доллар фойда келтирган. Бу натижа эса PUBG Mobile кўрсаткичларидан 78 фоизга, яна бир муваффақиятли ўйин – Fortnite Mobile даромадидан эса 83 фоизга юқоридир.

ЎҚИНГ: Ўйин яратувчилари қаердан ва қанча пул топади?

Call Of Duty: Mobile учун энг сердаромад ой 2019 йилнинг октябри бўлган – дастурчилар унда 55 миллион доллар ишлаб олишган. Кейин эса, 2020 йилнинг май ойида (коронавирус пандемияси палласида) ҳам бу ўйин яхшигина – 53 миллион доллар фойда келтирган. Даромаднинг асосий қисми – 41 фоизи АҚШдаги геймерлардан келган, кейинги ўринларда эса Япония ва Бразилия келмоқда.

Мазкур ўйин ишқибозлари АҚШда энг кўп – Call Of Duty: Mobile у ерда 45 миллион марта ўрнатиб олинган ва бу умумий юклашларнинг 18 фоизига тўғри келади. Кейинги ўринда Ҳиндистон турибди, кучли учликни Бразилия якунлаб берган.

Дарвоқе, Call Of Duty: Mobile ишлаб чиқувчиси – Tencent компаниясининг онлайн ўйинлардан олган даромади жорий йилнинг биринчи чорагида 30 фоизга ўсган ва у Коронавирусдан фойда олаётган IT-компаниялар ТОП-ўнталигига кирган.

ЎҚИНГ: Энг сердаромад мобил ўйинлар: биттасининг ўзи бир ойдаёқ 226 миллион доллардан ошиқ фойда келтирди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!