Смартфонингизга AnTuTu бенчмаркини ўрнатишингизга Google нега қарши чиқяпти?

  •   DiMaX
  •  824
  •  07.07.2020 11:15

Смартфонингизга AnTuTu бенчмаркини ўрнатишингизга Google нега қарши чиқяпти?

Энг оммабоп бенчмарклардан бўлган AnTuTu иловаси март ойида Google Play каталогидан олиб ташланган эди. Ўшанда буни англашилмовчилик, деб баҳолашган эди, бироқ ҳозиргача бу борада вазият ўнгланмаган.

ЎҚИНГ: Ушбу иловалар смартфонингизда бўлса, тезда ўчириб қутулинг!

Вазият нафақат ўнгланмади, балки ҳатто янада чигаллашди ҳам – негадир Google ушбу бенчмаркка қаршиликни оширди. Энди қурилмага AnTuTu дастурини apk-файл орқали ўрнатишда ҳам Play Protect хизмати уни хавфли файл, дея огоҳлантирмоқда. Тизимнинг таъкидлашича, бу бенчмарк фойдаланувчининг шахсий маълумотларини йиғар эмиш.

Бунисиям майли, Google Chrome мобил браузери орқали AnTuTu сайтидаги apk-файлни юклаб олиш саҳифасига ўтказмаяпти – ундаям шунақа хавф бор, деяпти. Тўғри, буларни четлаб ўтиб (масалан, бошқа исталган браузер орқали), илованинг ўрнатилувчи файлини кўчириб олиш мумкин. Лекин уни ўрнатишда Google яна қарши чиқяпти! Шунда ҳам «Установить в любом случае» тугмачаси орқали иловани ўрнатса бўлади.

Энг қизиғи эса, Google’нинг ўзи март ойидан буён бу борада бирорта ҳам расмий изоҳ бермаяпти. AnTuTu вакиллари ҳам ўшанда бунинг тушунмовчилик эканлигини айтганларидан бери жим туришибди.

ЎҚИНГ: Энг кучли ҳамёнбоп смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2020 йил июнь)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!