Snapdragon 888 чипли илк смартфон Xiaomi Mi 11 эмас, балки... Xiaomi Mi 20 бўлиши мумкин!

  •   DiMaX
  •  570
  •  02.12.2020 12:59

Snapdragon 888 чипли илк смартфон Xiaomi Mi 11 эмас, балки... Xiaomi Mi 20 бўлиши мумкин!

Qualcomm компанияси Snapdragon Tech Summit Digital тадбирини бошлади ва унда навбатдаги флагман процессорини эълон қилди. Лекин бу чипсет кутилаётганидек Snapdragon 875 эмас, балки Snapdragon 888 5G деб номланган экан.

ЎҚИНГ: «Рулни бер буёққа!» – Qualcomm энди ўзи геймерлар учун смартфон тайёрлади!

Америкалик чипсоз 5 нанометрлик Snapdragon 888 5G процессори базасида қайси компаниялар смартфон ишлаб чиқаришини айтган бўлса-да, улардан қай бири биринчи бўлиши борасида сўз очмаган. Бунга эса Xiaomi бош директори Лей Цзюнь (Lei Jun) аниқлик киритди.

«Хитойча Apple» раҳбарининг Weibo тармоғида ёзишича, Snapdragon 888 5G чипсети базасида биринчи бўлиб Xiaomi Mi 11 флагмани чиқади.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 11 аллақачон Geekbench’да синаб кўрилди ва у Snapdragon 875 сирларини ҳам фош этди!

Лекин шуниси ҳам борки, бу компания навбатдаги байроқдор смартфонини Xiaomi Mi 11 деб эмас, балки Xiaomi Mi 20 номи билан аташи ҳам мумкин. Гап шундаки, айни шу Лей Цзюннинг ўзи шу Weibo тармоғида бу ҳақда сўров эълон қилган ва шу икки номдан қай бири маъқулроқ эканлиги ҳақида мухлислардан сўраган:

Xiaomi фанатлари ҳозирча биринчи вариантга кўпроқ овоз беришган, лекин охир-оқибатда флагман смартфон Xiaomi Mi 20 деб номланиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Лекин яна бир жиҳати бор: ҳали Mi брендининг ушбу смартфонидан аввал Redmi K40 тақдим этилиши ҳам мумкин!

ЎҚИНГ: 6000 мАс батареяли, 129 долларлик Xiaomi смартфони ярим соатда 70 мингта сотилди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!