Сувдан ҳимояли смарт-соатни атиги 16 доллардан сотишяпти, лекин у аввал янада арзон эди!

  •   DiMaX
  •  655
  •  26.06.2020 10:41

Сувдан ҳимояли смарт-соатни атиги 16 доллардан сотишяпти, лекин у аввал янада арзон эди!

Xiaomi ўтган йилнинг октябрида Youpin краудфандинг платформасида Haylou LS01 русумли ақлли соат учун жамоавий молиялаштириш эълон қилганди. Ўшанда истовчилар мазкур гаджет учун бор-йўғи 14 доллар эвазига аввалдан буюртма беришган.

ЎҚИНГ: Xiaomi қуввати 30 кунга етувчи, ҳимояланган смарт-соат тақдим этди

Энди эса Haylou LS01 очиқ савдога ҳам чиқарилди ва нархи аввалгидан салгина ошди – Хитойда уни атиги 16 долларга олиш мумкин. Ушбу ақлли соат 9 хил спорт режимини қўллаб-қувватлайди, қадамни санайди, уйқу сифати ва давомийлигини кузатиб боради.

Haylou LS01 диагоналига 1,3 дюймлик, аниқлиги 240х240 пикселлик TFT-экран билан жиҳозланган. Соат вазни атиги 34 грамм келади, у ғовак тасмачага эга. Афзалликларидан бири – аксессуар корпуси IP68 стандартига кўра муҳофаза этилган.

Ушбу қурилма юрак ритмини ўлчовчи оптик датчик билан ҳам жиҳозланган – у 24 соат мобайнида пульсни мониторинг қилиб боришга қодир. Haylou LS01 бу режимда ишлатилганида, аккумуляторининг қуввати 10 кунга етади. Агар юрак ритми датчиги ўчириб қўйилса, смарт-соат автономлиги 14 кунгача боради.

ЎҚИНГ: Realme илк смарт-соатини чиқарди: нарх ва жиҳатлари

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!