Telegram нега энди ҳукумат билан ҳамкорлик қиляпти? Дуров расман изоҳ берди

  •   DiMaX
  •  682
  •  22.04.2020 12:10

Telegram нега энди ҳукумат билан ҳамкорлик қиляпти? Дуров расман изоҳ берди

Кўпчилик компаниялар қатори, Telegram ҳам коронавирус пандемиясига қарши курашга бош қўшган. Унинг бу ҳақдаги расмий мақоласини таржимасини аввалроқ эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: ТОП-7: Telegram’нинг сиз билмаган сирлари

Мазкур мессенжер асосчиси Павел Дуровнинг бу борадаги расмий хабарини Telegram Uzbekistan канали ўзбек тилига ўгириб чиқарган ва унда шундай дейилади:

Ушбу ойда биз 17 мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакили бўлган 17 расмий янгиликлар манбаларини тасдиқлаб чиқдик ва тарғиб қилдик (тобора кенгайиб бораётган рўйхат @corona каналида мавжуд). Биз буни апрель ойининг бошида эълон қилинган  anti-COVID19 ташаббусимизнинг бир қисми сифатида амалга оширдик. Telegram ҳукумат вакиллари билан ҳамкорлик қилмаслиги орқали танилган бўлса-да, биз бутун дунё бўйлаб ушбу вирус ҳақидаги хабарни тарқатишда ёрдам берадиган ягона истисно қилишга қарор қилдик.

Ҳозирги пандемия бутун одамзодга таҳдид солмоқда. У тугагач, дунё одатдагидек бўлмайди. Биз авлодлардан ўтадиган цивилизация ўзгаришларига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Пайдо бўлай деб турган янги дунё биз орқада қолдираётган дунёга нисбатан яхшироқ бўлиши барчамизга боғлиқдир.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси: «Бу сервис энди расман сизларни кузатиш жиҳозига айланган!»

Бу – одамлар изоляциядаги вақтларини ўзларининг устида ишлаши учун сарфлашлари ва технологиялар инсоният учун бўлган ўз аҳамиятини кўрсатиши учун имкониятдир. Биз Telegram’да нафақат пандемияни ушлаб туришда кўмаклашиш ва тасдиқланмаган (ёлғон) маълумот тарқалишига қарши курашиш, балки олдинга силжишнинг янги усулларини топиш учун қўлимиздан келадиган барча ишни қилишимиз керак, деб ўйлайман.

Шунинг учун, биз ахборот қўллаб-қувватлашдан ташқари, қаттиқ изоляция шароитида таълим муаммосини ҳал қилишга ҳисса қўшишга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, бизда Telegram’да бошқа бир қатор anti-COVID19 лойиҳалари мавжуд.

Мен бу ҳақда яқин кунларда Telegram блогида батафсил маълумот бераман.

Алоқада бўлинг. Ва ўзингизни эҳтиёт қилинг.

2020 йил 21 апрел,

Павел Дуров.

ЎҚИНГ: Telegram'да қандай қилиб Америка рақами билан аккаунт очиш мумкин?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.