ТОП-7: Telegram’нинг сиз билмаган сирлари

  •   DiMaX
  •  11735
  •  14.04.2020 18:46

ТОП-7: Telegram’нинг сиз билмаган сирлари

Ўзбекистонда оммалашган Telegram мессенжерининг фойдали функциялари кўп, лекин уларнинг аксариятидан фойдаланмаймиз. Бугун унинг кўпчилик билмайдиган айрим имкониятларига тўхталиб ўтмоқчимиз.

ЎҚИНГ: Коронавирусга қарши курашда Telegram ёрдам беради!

  1. Аудиохабарни эшитишнинг қулай усули

Тасаввур қилинг, сиз автобусда ёки таксида кетяпсиз ва Telegram’да дўстингиздан аудиохабар келди, ёнингизда эса қулоқчин йўқ. Сиз товушни энг минимал қилиб, катта динамикни (мусиқа динамигини) қулоғингизга тутасиз. Лекин бунинг жуда оддий усули бор: шунчаки телефонда гаплашаётгандек смартфонингизнинг сўзлашув динамигини қулоғингизга тутинг ва овоз кичкина динамикдан келади. Эшитилиши ҳам яхши, ҳам бошқалар эшитмайди.

  1. Телефон рақамини бутунлай яшириш

Telegram махфийлигини янада оширган – энди ҳаттоки сизнинг рақамингизни кимдир билса-да, ўзингиз уни контактлар рўйхатига қўшмагунингизча, у сизни номерингиз орқали топа олмайди. Қисқача қилиб айтганда, сиз ўз рақамингизни барчадан яширишингиз мумкин. Бунинг учун: «Настройки» – «Конфиденциальность» – «Номер телефона» – «Никто» қилиб қўйсангиз бас.

 

ЎҚИНГ: Telegram'да қандай қилиб Америка рақами билан аккаунт очиш мумкин?

  1. Хабарни яширинча ўқиш

Биласиз, Telegram’да иккита галочка хабарни ўқилганлигини англатади. Агар сиз хабарни яширинча ўқимоқчи бўлсангиз, чатлар рўйхатида суҳбатдошнинг аватарига босиб туринг. Келган сўнгги хабарларни билдирмасдан ўқишингиз мумкин.

  1. Telegram Desktop’нинг фойдали тугмачалар комбинацияси

Компьютердаги Telegram Desktop дастурида матн тераётиб, унинг белгилаб олинган қисмини турли форматларга солиш мумкин:

«СTRL+B» – қалин матн;

«СTRL+I» – курсив матн;

«CTRL+SHIFT+M» – моно (код);

«CTRL+К» – сўзга ҳавола қўйиш;

«CTRL+U» – пастки чизиқли матн;

«CTRL+SHIFT+Х» – устидан чизилган матн;

«CTRL+SHIFT+N» – ўз ҳолатига келтириш (оддий матн).

  1. Автоматик ўчиб кетадиган расмлар юбориш

Telegram’да автоматик ўчиб кетадиган расм юбориш мумкин. Бунинг учун керакли расмни танлаб, соат белгисини босинг:

ЎҚИНГ: Telegram-профилга QR-код орқали тезкор кириш (+видео)

  1. Суҳбатдошни безовта қилманг

Агар хабарни кечаси юбориш керак бўлса ёки суҳбатдошингиз банд бўлиши мумкинлигини инобатга олсангиз, хабарни товушсиз юбориш мумкин. Бунда хабар суҳбатдошга етиб борганда сигнал чалинмайди. Товушсиз юбориш учун хабар жўнатиш тугмасини босиб туринг ва «Отправить без звука»ни танланг. Десктоп учун сичқончанинг ўнг тугмаси босиб танланади:

  1. Янги версияларни биринчилардан бўлиб юклаб олиш

Агар Telegram Desktop’да бета-версиялар юкланишини хоҳласангиз, қуйидаги йўл бўйича: «Настройки» – «Продвинутые настройки» – «Устанавливать бета-версии» созламасини фаоллаштиринг. Бета – янги версияларни биринчилардан бўлиб юклаб синаш учун яратилган функция. Агар синовдан ўтса, релиз версияда ҳам чиқарилади, фақат кечроқ.

Мақола «The Ficha.uz» (@fichauz) техноблоги томонидан Terabayt.uz учун махсус тайёрланди.

ЎҚИНГ: Telegram-каналингизга «Тасдиқланган» белгисини қандай олиш мумкин?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.