Telegram яралганидан бери ҳали бунақа шуҳратга эришмаган эди!

  •   DiMaX
  •  607
  •  13.01.2021 10:59

Telegram яралганидан бери ҳали бунақа шуҳратга эришмаган эди!

Куни кечагина биз WhatsApp мессенжерининг фойдаланувчилар билан тузилган шартномасига ўзгаришлар киритилгани ҳақида ёзган эдик. Унинг янги сиёсати эса бошқа бир – Telegram платформасининг фойдасига хизмат қилган.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси янги iPhone'ни танқид қилиб чиқди

Мессенжер асосчиси Павел Дуров ўз каналида ёзишича, январь ойининг биринчи ҳафтаси мобайнида Telegram фаол фойдаланувчилар базаси ойига 500 миллион кишидан ошган. Охирги 72 соатнинг ўзидаёқ бу платформага 25 миллион нафардан ошиқ янги фойдаланувчи уланган. Уларнинг 38 фоизи Осиё, 27 фоизи Европа ва 21 фоизи Лотин Америкаси мамлакатларидан бўлган юзерлардир.

Бу эса ўтган йилги кўрсаткичларга солиштирганда сезиларли ўсишдир – унда Telegram’га кунига 1,5 миллион нафар янги фойдаланувчи қўшилаётган эди. Мессенжернинг етти йиллик фаолияти давомида иловани юклаб олишда кескин ўсишлар бўлган, лекин бу гал ҳаммаси бошқача, дейди Дуров.

Унинг таъкидлашича, буларнинг барига асосий сабабчи – Telegram сервисида фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ва хавфсизлиги мустаҳкам ҳимояланганлигидир. Кишилар энди ўз махфийлигини бепул хизматларга алиштиришни истамай қўйган. Улар технологик монополияларнинг асири бўлишни хоҳлашмаяпти, дейди мессенжер асосчиси.

ЎҚИНГ: Павел Дуров: «Telegram пул ишлашни бошлайди, лекин хизматлари бепул бўлиб қолади!»

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.