WhatsApp’нинг янги сиёсати Telegram’га қандай фойда келтирди?

  •   DiMaX
  •  1397
  •  11.01.2021 08:49

WhatsApp’нинг янги сиёсати Telegram’га қандай фойда келтирди?

Дунёдаги энг оммабоп мессенжер – WhatsApp’нинг фойдаланувчилар билан тузилган шартномасига киритилган ўзгаришдан миллионлаб одамлар ҳайратга тушди. Telegram асосчиси бўлган Павел Дуров бу борада ўз фикрларини билдирди.

ЎҚИНГ: Shazam шарт эмас: мусиқаларни энди Telegram орқали таниб олиш мумкин!

Унга кўра, энди WhatsApp фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари Facebook’га етказиб турилади. Бу эса бир неча йилдан буён давом этаётган одамларнинг WhatsApp’дан Telegram’га «кўчиб ўтиш» тезлигини янада оширди», деган Дуров.Telegram асосчиси ўзининг мессенжери Facebook учун жиддий муаммо бўлгани ҳақида ҳам гапирди: «Эшитишимча, Facebook маъмурияти Telegram нега бу қадар машҳурлигини аниқлаш учун бутун бошли гуруҳ тузган», дейди Дуров.

Telegram асосчиси мессенжерни ёмонлаб хабар тарқатувчи ботлар аниқланганини ҳам маълум қилди. WhatsApp фойдаланувчиларнинг маълумотларини Facebook’га бериши ҳақидаги хабар бутун дунё бўйлаб мессенжердан фойдаланувчилар танқидига сабаб бўлганди. Компания бу ишни Facebook’га тегишли экани билан изоҳлаган: «Facebook мессенжерининг бир қисми сифатида WhatsApp компаниянинг бошқа тармоқларидан маълумотлар олади ва эндиликда уларни улашади ҳам», дейилганди WhatsApp баёнотида.

Дунё бўйлаб катта машҳурликка эришган WhatsApp мессенжери 2014 йил Facebook томонидан 19 миллиард долларга сотиб олинганди. Ўтган йил октябрда АҚШ Адлия вазирлиги Facebook’ни WhatsApp ва Instagram’га эгалик қилиши сабаб монополликда айблади. Бироқ Facebook бу савдоларни вазирликнинг ўзи тасдиқлаганини айтиб, вазиятдан чиқиб кетди. Тelegram’нинг дунё бўйлаб фойдаланувчилари сони 500 миллиондан кўплиги айтилади.

ЎҚИНГ: Павел Дуров: «Telegram пул ишлашни бошлайди, лекин хизматлари бепул бўлиб қолади!»

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!