Terashop.uz’дан 999 000 сўмгача нархга қандай смартфонлар олиш мумкин?

  •   DiMaX
  •  7396
  •  03.09.2018 08:25

Terashop.uz’дан 999 000 сўмгача нархга қандай смартфонлар олиш мумкин?

Ўзимизга ёки бирор яқинимизга телефон танлар эканмиз, унинг техник хусусиятлари, дизайни, маркаси каби талаблардан ташқари, нархи ҳам катта роль ўйнайди. Бугун биз Terashop.uz онлайн дўконимиздан 999 000 сўмгача нархда олишингиз мумкин бўлган смартфонлар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларининг янгиланган нархлари – Ўзбекистон бўйлаб бепул етказиб берилади! (2018 йил 25 август)

1. Энг зўр компаниянинг энг арзон смартфони

Интернет-дўконимизда айни дамда энг ҳамёнбоп бўлган телефон айнан энг етакчи смартфонсоз маҳсулоти – Samsung Galaxy J1 (2016) модели ҳисобланади. Аммо унинг функция ва хусусиятларига қарасангиз, бир замонлар энг зўр флагман бўлган Samsung I9305 Galaxy S III ҳамда Samsung I9300I Galaxy S3 Neo кабилар билан салкам бир хил. Тўрт ядроли Samsung Exynos 3 процессорига ва 4.5 дюймлик экранга эга ушбу смартфон 4G тармоғида ҳам ишлай олади.

Terashop.uz интернет-дўконимизда Samsung Galaxy J1 (2016) смартфони икки хил – қора ва тилларанг корпусларда таклиф этилмоқда, ҳар иккаласининг ҳам нархи 660 000 сўмни ташкил этади. Улардан бирини танлаб, хусусиятлари билан батафсил танишиш ҳамда онлайн тарзда буюртма бериш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

2. Халқпарвар смартфонсознинг зўр камерафони

Xiaomi ўзининг сифати нархидан баланд смартфонлари билан танилган; унинг онлайн дўконимиздаги энг ҳамёнбоп телефони эса Redmi 5A русумли гаджетининг 2/16 ГБ хотирали талқинидир. Бу телефон «Малика»даги энг арзон камерафон сифатида ҳам танилган, тағин суратга олиш борасида ўзидан 10 баравар қиммат iPhone X билан беллашишга тайёр!

Тезкор ва доимий хотираси ҳажми 2/16 гигабайтга тенг бўлган Redmi 5A бизнинг онлайн дўконимизда икки хил рангдаги корпусларда савдога қўйилган. Улардан тилларанг вариантини 800 000 сўмга харид қилиш учун мана бу, кулранг корпуслисини 830 000 сўм эвазига олиш учун эса мана бу ҳаволалар орқали тегишли саҳифаларга ўтасиз.

Дарвоқе, айни шу смартфоннинг 2/32 гигабайтлик хотирага эга талқини ҳам бор. Кулранг корпусли мазкур девайсни мана бу ҳавола орқали 889 000 сўмга сотиб олишингиз мумкин. Табиийки, ўша саҳифаларда ушбу 4G-смартфоннинг техник хусусиятлари билан ҳам танишиб чиқиш имкони мавжуд.

3. Яна Samsung, аммо бошқа модели

Ўтган йилнинг учинчи чорагида дунё бўйича энг кўп сотилган смартфонлар орасида жанубий кореяликларнинг Galaxy J2 Prime модели ҳам мавжуд. Тўрт ядроли процессорга ҳамда 1.5/8 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга бўлган бу гаджет Terashop.uz’да ҳам сотувга қўйилган.

Чегирма билан таклиф қилинаётган, тилларанг тусдаги Samsung Galaxy J2 Prime смартфони нархи 836 000 сўмни ташкил этади. Унинг техник жиҳатлари билан танишиш ҳамда буюртма бериш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин. Айни шу моделнинг кумушранг корпуслисини 935 000 сўмга олиш учун эса мана бу ҳавола ёрдамида харид саҳифасига киришингиз мумкин.

4. Xiaomi’нинг муносиб рақиби

Ўзбекистон бозорига яқиндан бери расман кириб келган Meizu компанияси ҳам юртдошларимиз ишончини қозониб келаётган смартфонсоздир. Аммо Хитойнинг ўзида у Xiaomi’нинг асосий рақобатчиси ҳисобланади: маҳсулотлари бир хилда сифатли ва ҳамёнбоп. Жумладан, 8 ядроли процессорга, 2/3 ГБ тезкор ва 16/32 ГБ ички хотирага эга Meizu M6 флагмани ҳам.

Meizu M6 модели 5,2 дюймли HD (1280×720), 2,5D эффектли шиша билан қопланган экран, 4 ядроли, частота тезлиги 1,5 ГГц бўлган Mediatek MT6750 (Cortex A53) процессорига эга. Мазкур 4G-смартфоннинг 2/16 гигабайтлик хотирали, қора корпусга эга талқини учун 884 000 сўм миқдорида нарх белгиланган – уни харид қилиш учун мана бу ҳавола устига босинг. Айни шу моделнинг 3/32 гигабайт хотирага эга, қора рангдагисини эса мана бу ҳавола орқали 994 000 сўм эвазига олиш имкони ҳам бор.

5. «Хитойча Apple»нинг энг арзон янги модели

Қўш датчикли камералар дастлаб флагманларда қўллана бошлаган эса-да, Xiaomi бу ечимни ўзининг арзон смартфонлар туркумида ҳам қўлламоқда. Шулардан бири – Redmi 6A модели ўзининг 13 ҳамда 5 мегапикселли сенсорлардан ташкил топган бош камераси билан мақтана олади. Олд камера эса 5 мегапиксел аниқлигида сурат олади.

Ушбу 4G-смартфон «Facial recognition» функцияси билан таъминланган, яъни олд камера фойдаланувчи юзини текширувдан ўтказиб, тизимни очади. Terashop.uz дўконимизда унинг 2/16 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга, кулранг корпусли талқини таклиф этилмоқда. Унинг қолган хусусиятлари билан танишиш ҳамда 889 000 сўм эвазига онлайн харид қилиш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

6. Meizu’нинг металл флагмани

Гарчи ўтган йилнинг февралида тақдим этилган бўлса-да, Meizu M5s номли ҳамёнбоп телефони ҳамон бозорда долзарблигини йўқотмаган. Сабаби оддий: ҳамёнбоп нарх, 1280х720 пикелли тасвир аниқлигига эга 5,2 дюймли экран, 8х1,3 ГГц частотали 8-ядроли процессор, 3/16 Гб хотира, 13 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камералар...

Кейинги моделлардаги кўплаб Meizu смартфонларидаги каби, ушбу девайс ҳам mTouch 2.1 стандартидаги «Home» тугмасидан ўрин олган бармоқ изи сканерига эга. Хуллас, тилларанг корпусдаги Meizu M5s моделини Terashop.uz интернет-дўконимизда 943 000 сўмга олиш учун мана бу ҳавола орқали харид саҳифасига ўтсангиз бўлади.

7. Модели – Redmi 5, баҳосиям 5!

Redmi 5 – Xiaomi'га хос ҳамёнбоп, шу билан бирга замонавий «истарали» ва чиройли, нархи ва сифатини таққослаганда харидорни шод қиладиган гаджетларнинг энг яхшиси. Металл корпус, 18:9 стандартидаги 5,7 дюймлик IPS-экран, 8 ядроли Snapdragon 450 чипи, бармоқ изи сканерига эга.

Онлайн дўконимизда айни шу моделдаги 4G-смартфоннинг 2/16 гигабайт хотирага эга талқини (корпусининг тусига қараб) 999 000 сўм эвазига таклиф этилмоқда. Марҳамат, тилларанг тусдаги Redmi 5 смартфонини мана бу, пушти корпусдаги вариантини эса мана бу ҳаволалар орқали сотиб олишингиз мумкин.

ХУЛЛАСИ КАЛОМ, Terashop.uz харидорларнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, энг оммабоп ва сифатли телефонларни Ўзбекистон бўйлаб етказиб беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Уларнинг барчасига бир йиллик муддатли расмий кафолат берилади ва Ўзбекистон бўйлаб барча вилоятларга етказиб бериш бепул!

Онлайн харидингиз Тошкент шаҳридаги буюртмачиларга 12 иш соати, вилоятларга эса икки иш куни ичида етиб боради!

Terashop.uz’да мижозлар учун қулай бўлган тўлов шакллари (нақд пул, терминал ва Payme тизими орқали электрон тўловлар) жорий этилган.

Шунингдек, харидингиз ҳаққини буюртма қўлингизга текканида ҳам тўлашингиз мумкин (батафсил маълумот учун: +998 (97) 773-44-12).

ЎҚИНГ: Samsung смартфонларини Terashop.uz’дан харид қилинг ва SD-картани совғага олинг! (2018 йил 31 август)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.