Tesla бирданига иккита янги моделда ҳамёнбоп автомобил чиқаради

  •   DiMaX
  •  931
  •  29.09.2020 16:09

Tesla бирданига иккита янги моделда ҳамёнбоп автомобил чиқаради

Американинг Tesla Motors ширкати иккита нисбатан бюджет моделларни ишлаб чиқади, улардан бири Хитой бозори учун, иккинчиси эса махсус Европа учун яратилади. Бу ҳақда Tesla компанияси асосчиси Илон Маск Твиттер саҳифасида маълум қилди.

ЎҚИНГ: Tesla энг бақувват электрокарининг рекордини видеода кўрсатди

ARKinvest инновацион компанияси бош ижрочи директори Кети Вуднинг айтишича, Tesla'нинг баъзи акциядорлари Маск Model 3 электромобилининг нархини 25000 долларга туширмоқчи эканлигига ишонмоқда. Шунинг учун, ушбу янгилик эълон қилингандан сўнг, Tesla акциялари кескин пасайишни бошлади. Бироқ, Илон Маск ўзини нотўғри тушунганларини билдирди.

«Биз Model 3 нархини 25 минг долларга туширмаяпмиз. Мен келажакдаги Model 3’дан кичикроқ бўладиган автомобил ҳақида гапиряпман», – деб жавоб берди Маск.

Ишлаб чиқаувчининг таъкидлашича, Берлин ва Шанхай фабрикалари икки хил турдаги электр транспорт воситаларини ишлаб чиқаради. Яъни, Tesla Cybertruck ва Roadster-2’дан ташқари, бирданига иккита янги йўловчи автоуловига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Tesla раҳбари яқин уч йил ичида компания қиймати 25 минг доллардан ошмайдиган арзон электромобилни чиқаришини айтганди. Батареялар нархининг сезиларли пасайиши туфайли бу имкони бор.

Аввалроқ Маск судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Хитойдан олиб кирадиган эҳтиёт қисмларга нисбатан 25 фоиз божларни бекор қилишни талаб қилганди.

ЎҚИНГ: Tesla атиги ярим сония учун $2000 сўраяпти!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!