ТОП-10: Байкерча зомби-экшен ўйини чиқибоқ чарт лидерига айланди

  •   DiMaX
  •  722
  •  24.05.2021 17:32

ТОП-10: Байкерча зомби-экшен ўйини чиқибоқ чарт лидерига айланди

Ўтган ҳафтада тақдм этилган ўйинларнинг энг муҳими – Days Gone лойиҳасининг компьютер версияси бўлди. Steam онлайн дўконининг ҳафталик у Mass Effect Legendary Edition ўйинини ҳам ортда қолдириб, етакчига айланди

ЎҚИНГ: Ниҳоят, кўп мақталган ролли ўйин Android учун ҳам чиқяпти! (+видео)

Days Gone ўйини Sony Interactive Entertainment ноширлигида SIE Bend Studio томонидан ишлаб чиқилган ва 2016 йилнинг 13 июнида намойиш этилган. Олдин фақат PlayStation учун эксклюзив бўлган бу ўйин ўтган сешанба – 18 май куни компьютерлар учун ҳам чиқди. У саргузашт-жангари ўйин бўлиб, survival horror унсурларини ҳам ўзида жамлаган.

Ўйин воқеалари АҚШ ҳудудида глобал пандемиядан бир неча йил кейинги даврда бўлиб ўтади. Геймер унда бош персонаж – Дикон Сент-Жон исмли байкер ролини ўйнайди. Мотоциклчи эпидемия туфайли аҳолининг аксарияти «фрик»ларга айланган дунёда жон сақлашга уринади.

ЎҚИНГ: Геймер лавозимида иш бор – маоши йилига 41 минг доллар!

Шундай қилиб, Steam онлайн дўконида 17 майдан 23 майгача бўлган даврда сотилиши бўйича ўйинлар чарти қуйидагича:

  1. Days Gone
  2. Mass Effect Legendary Edition
  3. Biomutant
  4. Resident Evil Village
  5. Subnautica: Below Zero
  6. Red Dead Redemption 2
  7. Valve Index VR Kit
  8. The Witcher 3: Wild Hunt GOTY
  9. It Takes Two
  10. Cyberpunk 2077

Хўш, сиз булардан қайсиларини ўйнаб турасиз?

ЎҚИНГ: Бойлар ҳам ўйнайди: Илон Маскнинг севимли видеоўйинлари қайсилар?