ТОП-10: Дунё бозоридаги энг зўр смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2020 йил март)

  •   DiMaX
  •  1564
  •  08.04.2020 09:58

ТОП-10: Дунё бозоридаги энг зўр смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2020 йил март)

Яқинда биз AnTuTu бенчмарки Хитойдаги фойдаланувчилар текширувлари асосида тақдим этган энг қудратли смартфонлар ўнталигини эълон қилган эдик. Мазкур бенчмарк энди энг кучли флагманларнинг глобал рейтингини чиқарди.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг қудратли смартфон энди Lite-версияда чиқяпти

Хитойча рейтингда 606 389 балл билан ғолиб бўлган Oppo компаниясининг Find X2 Pro флагмани глобал рейтингга кирмаган. Чунки янги рўйхатда бутун дунёдаги фойдаланувчилар томонидан камида 1000 марта AnTuTu’да текшириб кўрилган моделларгина инобатга олинган ва ҳар бирининг барча натижаларидан ўртачаси ҳисобланган.

Шундай қилиб, глобал рейтингда Snapdragon 865 чипли Galaxy S20 Ultra флагмани 562 262 балл билан шоҳсупани забт этиб турибди. Умуман олганда, кучли ўнталикдаги дастлабки тўртта, жами нақ олтита ўринни Samsung флагманлари эгаллаган, тағин уларнинг аксарияти ўзининг Exynos 990 процессорига асосланган!

Кўриб турганингиздек, жанубий кореяликларнинг стандарт Galaxy S20 флагмани ҳамда унинг Galaxy S20+ версияси (компаниянинг ўз чипсетидаги ҳамда Qualcomm процессорли вариантларда) ҳам юқори самарадорлик намоён этган.

Шунингдек, энг бақувват флагманлар ўнталигига Asus ROG Phone 2, OnePlus 7T, Realme X2 Pro ҳамда OnePlus 7 Pro моделлари ҳам кирган. Яна бир эътиборли жиҳати – Хитой бозоридаги энг кучли ўнта флагмандан бирортаси ҳам глобал рейтингга кира олмаган!

ЎҚИНГ: AnTuTu’да «Сайёранинг энг қудратли смартфони»ни ҳам «ер тишлатган» янги қирол!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!