Windows 11 ўрнатиш учун компьютер ёки ноутбукингизга қўйиладиган талаблар

  •   DiMaX
  •  1939
  •  26.06.2021 13:29

Windows 11 ўрнатиш учун компьютер ёки ноутбукингизга қўйиладиган талаблар

Microsoft компанияси куни кеча ўзининг янги – Windows 11 операцион тизими тақдимотини ўтказди. Бунгача эса биз унинг видеосини, обойларини ва уларни юклаб олиш ҳаволасини эълон қилганмиз. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: Windows 11’ни ҳозирданоқ компьютер ёки ноутбукка ўрната оласиз! (ISO-образ ҳаволаси)

Шу билан бирга, Windows 11 операцион тизимини ўрнатиш учун қурилмаларга қўйиладиган минимал техник талаблар ҳам эълон қилинган ва улар Windows 10 талқинидагидан кўра юқорироқдир.

Қисқа қилиб айтганда, Windows 11 операцион тизимини «кўтара олиши» учун ноутбук ёки компьютерингизда камида қуйидагилар бўлиши лозим:

  • 1 ГГц такт частотали икки ёки ундан ортиқ ядроли 64 битлик процессор
  • 4 ГБлик тезкор хотира
  • 64 ГБлик доимий хотира
  • UEFI интерфейсини қўллаб-қувватловчи она плата ва ёқиқ ҳолдаги Secure Boot ҳимоя тизими
  • Trusted Platform Module 2.0
  • DirectX 12 ҳамда WDDM 2.0 драйверларига мос келувчи видеокарта
  • Ўлчами 9 дюймлик, аниқлиги 720p ҳамда ранглар чуқурлиги 8 битлик экран
  • Янгиланишларни юклаб олиш ва Microsoft аккаунтига кириш учун интернет уланиши

Булардан сўнггисини алдаш йўли топилган, лекин олдингилари – техник жиҳатдан шарт бўлган талаблардир. Компьютер ёки ноутбукингиз уларга жавоб бериш-бермаслигини аниқлашнинг энг осон йўли эса мана бу ҳавола орқали ўша қурилмангизга PC Health App утилитасини юклаб олиб ишга туширишдир.

Эслатиб ўтамиз, яқинда лицензиясиз Windows ҳамда Office ишлатган аёл 3600 евро жарима ва 6 ойлик қамоққа ҳукм этилган.

ЎҚИНГ: Windows 11 тезкорлигини «жонли» видеода Windows 10 билан таққослаймиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.