Windows 11 тизимига классик «Пуск» менюсини қайтарамиз

  •   DiMaX
  •  195
  •  14.08.2021 10:52

Windows 11 тизимига классик «Пуск» менюсини қайтарамиз

Жорий йилнинг 24 июнь куни Microsoft корпорацияси Windows 11 операцион тизимини намойиш этган эди. Яқинда эса унинг биринчи оммавий бета-версияси ҳам чиққан, биз унинг барча фойдаланувчилар ўрнатиб олишлари мумкин бўлган ҳаволасини ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Windows 7 тизимли компьютер ва ноутбук эгалари ҳам Windows 11’га ўта оладилар, аммо...

Windows 11 талқинидаги янгиликлардан бири – буткул қайта ишланган «Пуск» менюсидир: у анча минималистик кўриниш касб этган. Ҳозиргача классик – Windows 7 операцион тизимидаги сингари «Пуск» менюсидан фойдаланаётганлар учун у жуда одми, ноқулай ва фойдасиз кўринади.

Stardock компанияси дастурчилари шуни ҳисобга олиб, Start11 номли утилита чиқаришди. Унинг биттагина вазифаси бор – янгича «Пуск» менюсини худди Windows 7 талқинидаги каби классик кўринишга келтириб қўяди. Иш бошлаш менюсини вазифалар панелининг марказидан чап чеккасига кўчиришдан ташқари, унинг интерфейсини тўқранг режимга ўтказиш имкони ҳам мавжуд.

Start11 утилитасини мана бу ҳавола орқали кўчириб олиш мумкин, аммо, афсуски, у 5 доллар туради. Лекин кейинроқ – Windows 11 кенг тарқала бошлаганида унинг бепул аналоглари ҳам чиқиб қолса керак.

ЎҚИНГ: Энг зўр пулли дастурларнинг бепул аналоглари

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.