Xiaomi бугун Mi Mix 3 Youth Edition смартфонини тақдим этиши мумкин!

  •   DiMaX
  •  960
  •  13.11.2018 10:47

Xiaomi бугун Mi Mix 3 Youth Edition смартфонини тақдим этиши мумкин!

Таниқли хитойлик ишлаб чиқарувчи кеча – 12 ноябрь куни реклама тасвирини эълон қилди. Унга кўра, Xiaomi бугун Youth туркумига мансуб навбатдаги маҳсулотини намойиш қилади.

ЎҚИНГ: Xiaomi раҳбари «жонли» кўрсатди: Mi 8 Youth эмас, Mi 8 Lite экан, у аллақачон сотувга қўйилган!

Қизиғи шундаки, бугунги тақдимот анонси сифатида тарқатилаётган расмда эса бирорта гаджетга ишора йўқ:

Шундай бўлса-да, айрим кузатувчилар бугунги тадбирда компания Xiaomi Mi Mix 3 Youth Edition смартфонини намойиш этиши мумкинлигини айтишмоқда. Агар шу рост бўлиб чиқса, бу энг сўнгги Xiaomi флагманининг соддалаштирилган ва арзонроқ версияси сифатида майдонга тушади. Зеро, слайдер форм-факторли смартфонлар урфга кира бошлаши билан Lenovo бозорга худди шундай арзон моделини чиқарган.

ЎҚИНГ: Mi Mix 3 ва Honor Magic 2’га ўхшаш, лекин атиги 288 долларлик Lenovo Z5 Pro рекорд ўрнатди!

Айтиш керакки, «хитойча Apple» илк бор 2012 йили номида Youth Edition сўзлари бўлган қурилма тақдим қилган. Бу экранининг диагонали тўрт дюймлик Xiaomi Mobile Youth Edition смартфони эди.

Компания шундан кейин ҳам ёшларбоп турли девайслар ва ҳатто мебеллар тўплами ҳам ишлаб чиқарган. Ўзбекистонда эса Xiaomi смартфонларини 839 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Samsung смартфонлари нархлари (2018 йил 7 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!