Xiaomi Mi Mix 3s: суратлари, тақдимот вақти, нархи ва техник жиҳатлари

  •   DiMaX
  •  3096
  •  05.12.2018 13:11

Xiaomi Mi Mix 3s: суратлари, тақдимот вақти, нархи ва техник жиҳатлари

«Хитойча Apple» ўзининг слайдер форм-факторли илк смартфони – Xiaomi Mi Mix 3 флагманини ҳали яқиндагина тақдим этганди. Кўп жиҳатларига кўра рекордчи бўлган бу қурилма савдоси ҳам анча яхши бўляпти.

ЎҚИНГ: Илк партияси бир дақиқадаёқ сотиб тугатилгач, Xiaomi Mi Mix 3 кескин қимматлаб кетди

Мазкур корпорация энди унинг кейинги авлоди – Xiaomi Mi Mix 3s моделини ҳам тайёрлаётгани ҳақида ёзганмиз. Унинг эҳтимолий суратларини, техник жиҳатлари ва нархи ҳақидаги маълумотларни Igeekphone ресурси эълон қилди.

Xiaomi Mi Mix 3s ҳам оригинали каби слайдер форм-факторида бўлиб, олд юзасининг 95 фоиз майдонини диагоналига 6,5 дюймлик AMOLED-экран эгаллайди. Тасвир аниқлиги 2340х1080 пикселни ташкил этувчи ушбу кенг форматли дисплейнинг ўзига янги авлод бармоқ изи сканери ҳам интеграция қилинади.

Унинг техник таъминоти асосини ҳали кечагина расман тақдим қилинган ва бошқа барча Android-процессорлардан устунлигини кўрсатган Snapdragon 855 чипи ташкил этади. Шунга кўра, Mi Mix 3s флагмани 5G тармоғини тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Qualcomm Snapdragon 855 процессори тақдим этилди ва AnTuTu’да рекорд ўрнатди!

Оригинал Mi Mix 3 модели 10 гигабайтлик тезкор хотирага эга илк смартфон бўлган бўлса, Xiaomi унинг кейинги авлодида бу рекордини янгиламоқчи. Яъни, модификациясига қараб Mi Mix 3s флагманининг тезкор хотираси 8 дан 12 гигабайтгача, доимий хотираси эса 128 гигабайтдан нақ 1 терабайтгача ҳажмли бўлади!

Янги слайдер флагманнинг асосий камераси 20, 16 ва 13 мегапикселлик аниқликдаги уч модулни ўз ичига олади. У тасвирни автоматик барқарорлаштириш функциясига ҳамда автоматик зумга ҳам эга. Бундан ташқари, унинг 24 мегапикселлик олд камераси ҳам селфи ишқибозларини хушнуд этади.

Xiaomi Mi Mix 3s’нинг «қувват тоши» 4000 мА/соатлик аккумулятор бўлиб, у QC4.0 тезкор қувватлаш технологияси билан таъминланган. Мазкур флагман MIUI 10 график қобиғи остидаги Android 9.0 Pie операцион тизими билан чиқарилади.

Манбанинг таъкидлашича, Mi Mix 3s слайдер-смартфони ҳали 2019 йилнинг охирларида тақдим этилади ва Xiaomi унга 620 АҚШ доллари миқдорида нарх белгилайди. Бу компаниянинг аксарият смартфонларини эса 809 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн усулда харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 3 декабрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!