Xiaomi нега АҚШни судга берди?

  •   DiMaX
  •  532
  •  01.02.2021 09:36

Xiaomi нега АҚШни судга берди?

АҚШ президенти лавозимида пайти Дональд Трамп бир қатор Хитой компанияларига нисбатан санкция қўлланишини кўзда тутувчи қарорни имзолаган эди. Улар орасида бўлган Xiaomi энди ушбу давлат раҳбариятига қарши судга ариза топширди, деб ёзади UZZOOM нашри.

ЎҚИНГ: Xiaomi’ни энди тўхтатиб бўлмайди: узоқ кутилган Mi Mix 4 ҳамда Mi Note 11, яна MIUI 13 ҳам расмий сайтда «қўлга тушди»!

Ўтган ойда ҳамма учун кутилмаган тарзда, Xiaomi ширкатини Хитой Халқ озодлик армияси билан алоқаси бор, деган гумонлар билан Пентагон томонидан қора рўйхатга олди.

Бунга жавобан, Xiaomi АҚШ Мудофаа вазирлиги ва АҚШ Молия вазирлигига қарши даъво қўзғади.

Ўзининг даъво аризасида компания ҳеч қандай тарзда Хитой ҳукумати ёки ҳарбийлар билан боғлиқ эмаслигини, фақатгина фуқаролик ва тижорат мақсадларида фойдаланиш учун мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариши ва хизматлар кўрсатишини таъкидлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi смартфонларига глобал MIUI 12.5 тақдимоти эълон қилинди!