Xiaomi смартфонлари ва бошқа девайсларини 26 июлгача янада арзон олса бўлади

  •   DiMaX
  •  1257
  •  21.07.2020 10:53

Xiaomi смартфонлари ва бошқа девайсларини 26 июлгача янада арзон олса бўлади

Смартфонсозлар кўпинча айрим мамлакатлардаги харидорлар учун муайян чегирмалар ва имтиёзлар тақдим этиб туришади. Масалан, Samsung Upgrade дастури доирасида Россияда Samsung смартфонини ҳар йили янгилаб олиш имкони берилган.

ЎҚИНГ: Ўта арзон Galaxy M01s чиқди: афсуски, Samsung ҳам Xiaomi’га эргашибди!

Xiaomi компанияси ҳам Россиядаги расмий онлайн-магазинида ёзги арзонлатувнинг иккинчи раундини эълон қилди. Кеча – 20 июль куни бошланган «Летняя распродажа, раунд 2» акцияси 26 июль, Москва вақти билан соат 23:59 гача давом этади. Унинг доирасида Xiaomi ва Redmi бренди маҳсулотлари харидида 5 000 рублгача чегирмалар ва турли ҳадялар олиш мумкин.

Бундан ташқари, Redmi Note 9 смартфони учун чекланган миқдордаги «Фақат 24 соатда» таклифи амал қилади. Бунда мазкур қурилмани 16 990 рубль ўрнига 13 990 рублга, шунингдек, 10 000 мА/соатлик Mi 18W Fast Charge портатив аккумуляторини рамзий 1 рублга олиш таклиф этилади.

Максимал миқдордаги, яъни 5 000 рубллик чегирма эса Xiaomi Mi 10 флагмани учун тақдим этилади. Асл нархи 69 990 рублга тенг бўлган бу смартфонни акция доирасида 64 990 рублга олса бўлади.

ЎҚИНГ: Apple ҳайратда: Redmi унинг гаджетига атиги 11 долларлик рақиб тақдим этди!

Redmi Note 8 Pro моделининг турли версиялари учун эса 4 000 рубллик чегирмалар белгиланган. Смартфонлардан ташқари, яна Xiaomi экотизимининг турли вакиллари – ақлли телевизор, чангютгич, ақлли билагузук ва симсиз қулоқчин каби турли гаджетлар учун ҳам чегирмалар амал қилади.

Демак, айни дамда Россияда бўлиб турган мухлисларимиз расмий сайтдаги тегишли саҳифага мана бу ҳавола орқали ўтиб, чегирмалардан фойдаланишлари мумкин. Агар яқинларингиздан кимдир айни дамда шу мамлакатда бўлса – бу янгиликни уларга етказиб қўйсангиз ҳам бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung ва LG ўз юртида Xiaomi’нинг дадил ҳамласига учради!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.