Xiaomi смартфонларига оид муҳим янгилик фейк бўлиб чиқди!

  •   DiMaX
  •  340
  •  15.04.2021 15:54

Xiaomi смартфонларига оид муҳим янгилик фейк бўлиб чиқди!

Кеча биз Xiaomi корпорацияси MIUI 13 график қобиғидан воз кечиб, ўрнига Mi TaleUI номли янгисини тайёрлаётгани ҳақида ёзган эдик. Кейинроқ аниқ бўлдики, хориж нашрлари тарқатган ушбу хабар ёлғон экан.

ЎҚИНГ: Фейкларга алданманг: Тошкент кўчаларидаги уч оёқли камералар нималарни кузатмоқда?

Хабарда асос қилиб олинган – виджетлар ва Windows Mobile тизимидаги каби «плитка»лар акс этган сурат Slashleaks сайтидан олиб ташланган. Ўша сохта тизер аслида қуйидаги расм асосида тайёрланган экан:

Xiaomi турли мобил қурилмаларига MIUI 12.5 график қобиғининг якуний версияси тарқатилиш кунини айтган. Биз ушбу прошивкага апрель-май ойларида янгиланувчи 25 хил Xiaomi ва Redmi смартфонлари рўйхатини эълон қилганмиз.

Компания аллақачон унинг давомчиси – MIUI 13 прошивкаси устида ишларни ҳам бошлаб юборган. Уни биринчи навбатда янгиланувчи Xiaomi ва Redmi смартфонлари рўйхати билан мана бу ерда танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi’ни энди тўхтатиб бўлмайди: узоқ кутилган Mi Mix 4 ҳамда Mi Note 11, яна MIUI 13 ҳам расмий сайтда «қўлга тушди»!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!