Xiaomi ва Redmi смартфонлари кучли радиация тарқатиши қанчалик тўғри?

  •   DiMaX
  •  2919
  •  12.11.2019 15:00

Xiaomi ва Redmi смартфонлари кучли радиация тарқатиши қанчалик тўғри?

Барча мобил қурилмалар ўзидан маълум миқдорда радиация нурланиши чиқаришини биласиз. Хусусан, Хитойнинг арзон телефонларида бу кўрсаткич хавфли даражада юқори, деган қарашлар мавжуд.

ЎҚИНГ: Смартфон радиацияси сичқонда саратонни келтириб чиқарди, одамда-чи?

Ушбу омил смартфонларнинг солиштирма ютилиш коэффициенти (Specific Absorption Rate, SAR) кўрсаткичларида акс эттирилади. Мазкур тушунчалар ҳақида эса мана бу мақоламизда кенгроқ маълумот берилган.

Xiaomishka ресурсининг Twitter орқали маълум қилишича, «Хитойча Apple» смартфонларида нурланиш кўрсаткичи одамлар ваҳима қилганларидек юқори эмас экан:

Айтиш керакки, SAR кўрсаткичининг ўлчов бирлиги бир килограмм вазнга тўғри келадиган ватт билан ўлчанади ва турли мамлакатларда унга қўйиладиган талаблар ўзаро сал фарқланади. Европа мамлакатлари талабларига кўра, телефонларнинг SAR кўрсаткичи 2 Вт/кг.дан ошмаслиги лозим. АҚШнинг Алоқа федерал комиссияси (FCC) бўлса, SAR кўрсаткичи 1,6 Вт/кг.дан ошмайдиган қурилмаларгагина сертификат беради.

ЎҚИНГ: Xiaomi тўртта смартфонига барқарор MIUI 11 тарқатмоқда, шундан иккитаси глобал прошивкалар!

Шундай қилиб, Xiaomishka эълон қилган натижаларга кўра, сўнгги русумлардаги Xiaomi ва Redmi смартфонларида одам боши ва танасига тушадиган SAR кўрсаткичлари қуйидагича:

  1. Redmi 8: 231 (бош), 1,480 (тана) – (сотиб олиш)
  2. Redmi 8a: 0,231 (бош), 1,480 (тана) – (сотиб олиш)
  3. Redmi Note 8T: 0,191 (бош), 1,034 (тана)
  4. Redmi Note 8: 0,191 (бош), 1,034 (тана) – (сотиб олиш)
  5. Redmi Note 8 Pro: 0,997 (бош), 1,466 (тана) – (сотиб олиш)
  6. Xiaomi Mi 9 Lite: 1,42 – (сотиб олиш)
  7. Xiaomi Mi Note 10: 1,107
  8. Xiaomi Mi CC9 Pro: 1,107

Кўриб турибсизки, бу гаджетлар SAR кўрсаткичи бўйича ҳатто энг қаттиқ талаблар қўювчи АҚШ ўлчовларига кўра ҳам хавфли эмас. Шундай экан, Xiaomi смартфонларини иккиланмасдан 810 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz’дан харид қилинг!

ЎҚИНГ: Мобиль телефонлардан тарқалаётган нур мия саратонини келтириб чиқармас экан

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!