Xiaomi яна иккита смартфони камерасини Mi Mix 3 даражасигача кучайтиряпти!

  •   DiMaX
  •  1247
  •  31.10.2018 13:04

Xiaomi яна иккита смартфони камерасини Mi Mix 3 даражасигача кучайтиряпти!

Шу йилнинг 25 октябрида тақдим этилган илк 5G-смартфон – Xiaomi Mi Mix 3 флагмани бир қатор жиҳатларига кўра рекордчи бўлганидан хабарингиз бор. Жумладан, «хитойча Apple» унинг камера сифати бўйича Huawei P20 Pro’дан устун эканини ҳам таъкидлаган.

ЎҚИНГ: Xiaomi провокациясига Huawei жавоби: «Биздан фақат ўзимизгина ўзиб кета оламиз!»

Айтиш керакки, Xiaomi Mi Mix 3 камерасини профессионал DxO Mark сервиси мутахассислари юқори баҳолашган. Тўғри, у барибир йилнинг энг кучли камерофони – Huawei P20 Pro билан беллаша олмайди, аммо Samsung Galaxy Note 9 ҳамда HTC U12+ билан бир қаторда юқори натижа кўрсатган – 109 очко олган.

Қизиғи шундаки, Mi Mix 3 камераларининг аппарат таъминоти ҳам Xiaomi компаниясининг аввалги иккита флагмани – Mi 8 ҳамда Mi Mix 2S моделларидаги билан бир хил. Слайдер механизмли янги смартфоннинг камераси бошқа томони – дастурий таъминоти билан бунақа юксак натижага эришган.

Ҳақли савол туғилади: шундай экан, у билан айнан бир хил камерали шу икки смартфоннинг камерасини ҳам дастурий янгиланиш туфайли Mi Mix 3 даражасига кўтаришнинг иложи йўқми? Бу саволга Xiaomi раҳбари Лэй Цзюнь (Lei Jun) жавоб берди: «Бунинг иложи бор ва шундай қиляпмиз ҳам!»

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонингиз борми? Унда танловда қатнашиб, 10 000 доллар ютиб олинг!

Хулласи калом, Weibo ижтимоий тармоғидаги аккаунти орқали «хитойча Apple» раҳбарининг эълон қилишича, Xiaomi мобил қурилмалари учун дастурий таъминот тайёрловчи R&D жамоасига шундай янгиланиш тайёрлаш вазифаси топширилган. Фақат бу иш маълум бир вақт талаб этгани боис, Mi 8 ҳамда Mi Mix 2S фойдаланувчилари сал вақт сабр қилиб туришларига тўғри келади.

Шунгача эса Terashop.uz интернет-дўконимизда Xiaomi Mi 8 флагманининг тезкор/ички хотираси 6/64 гигабайтлик талқинини 3 499 000 сўмга сотиб олиш, 6/128 гигабайтлигини эса 3 949 000 сўмга – харид қилиш имкони мавжуд. Шунингдек, интернет-дўконимизда энди янги товар – 2018 йилнинг апрелидан то октябрига қадар бенчмаркларда биринчи ўринни қўлдан бермай келаётган Xiaomi Black Shark геймерофони ҳамда «Тезкорлик устаси» – Pocophone F1 ҳамёнбоп флагмани ҳам борлигини таъкидлаб ўтмоқчимиз. Бундан ташқари, мазкур дўконда «хитойча Apple»нинг бошқа смартфонларининг ҳам нархлари куни кеча пасайтирилганлигини эслатиб ўтамиз.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да арзонлашган Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 30 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!