Хит ўйинни PlayStation ёки компьютерга 22 февралгача олиб қўйиб, бир умр бепул ўйнанг!

  •   DiMaX
  •  477
  •  10.02.2021 12:45

Хит ўйинни PlayStation ёки компьютерга 22 февралгача олиб қўйиб, бир умр бепул ўйнанг!

We Were Here туркумига учта ўйин киради – оригиналидан ташқари We Were Here Too ҳамда We Were Here Together. Уни ишлаб чиққан TMG Studios B.V. студияси ўйинни тарқатишнинг зўр йўлини топди: биринчи қисмини текинга беряпти – унга қизиққанлар кейингиларини сотиб олишади.

ЎҚИНГ: 11 февралгача ғайриоддий стратегия ва шутер ўйинларни олиб қўйиб, бир умр бепул ўйнанг!

Оригинал We Were Here ўйинига Steam фойдаланувчилари 14 500 дан ортиқ тақриз ёзишган, натижада унинг рейтинги 92 фоизга етган. Унинг давомчилари – We Were Here Too ва We Were Here Together салгина пастроқ – 88 фоизга баҳоланган, лекин буям яхши кўрсаткич.

Хулласи калом, PlayStation Store дўконида We Were Here релизи бўлиб ўтди ва ишлаб чиқувчи уни вақтинча бепул тарқатяпти. Яъни, PlayStation 4 ҳамда PlayStation 5 эгалари ушбу ҳавола орқали ўтиб, бу ўйинни мутлақо бепул олиб қўйишлари мумкин.

ЎҚИНГ: 2020 йилда PlayStation 4 ва PlayStation 5’ларга энг кўп юкланган ўйинлар

Компьютерда ўйновчилар ҳам We Were Here ўйинидан бепул баҳра олишлари мумкин – бунинг учун уни Steam онлайн платформасига бепул чиқаришган. Мана бу ҳавола орқали уни теппа-текинга олиб қўйиш мумкин, маъқул тушса – We Were Here Too ҳамда We Were Here Together қисмларини сотиб оласиз.

Айтиш керакки, PlayStation 4 ёки PlayStation 5 консолларига ҳам, Steam орқали компьютерларга ҳам бу ўйинни бепул олиш имкони фақат 22 февралгача тақдим этилмоқда. Бироқ шунгача уни ўз ўйин кутубхонангизга қўшиб қўйсангиз, кейин бир умр текинга ўйнайверасиз. 23 февралдан эса унинг қолган қисмлари ҳам чиқади ва уларни харид қилиш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Бойлар ҳам ўйнайди: Илон Маскнинг севимли видеоўйинлари қайсилар?