11 февралгача ғайриоддий стратегия ва шутер ўйинларни олиб қўйиб, бир умр бепул ўйнанг!

  •   DiMaX
  •  1242
  •  05.02.2021 12:35

11 февралгача ғайриоддий стратегия ва шутер ўйинларни олиб қўйиб, бир умр бепул ўйнанг!

Кечагина биз Valve компанияси ўзининг Steam платформасидаги ўйин фестивали доирасида ҳали чиқмаган 500 дан ошиқ «келажак ўйинлари»ни текинга ўйнаш имконини бергани ҳақида ёзган эдик. Энди эса Epic Games ўйин дўкони геймерларга иккита маҳсулотни вақтинча бепул беряпти.

ЎҚИНГ: Илон Маск чиплаштирган маймун аллақачон видеоўйин ўйнаяпти!

Ушбу дам олиш кунларида Epic Games дўконидан иккита ўйинни бепул олиб қўйиш имкони мавжуд ва шулардан бири Metro: Last Light Redux деб номланади. Унинг воқеалари 2034 йилда кечади – ядро ҳужумидан сўнг Москва вайронага айланади, тирик қолганлар эса метро деворларида жон сақлашга ҳаракат қилишади...

Metro: Last Light Redux ўйинини олиш учун мана бу ҳавола ёрдамида Epic Games Store сайтидаги тегишли саҳифага ўтасиз.

ЎҚИНГ: Геймер лавозимида иш бор – маоши йилига 41 минг доллар!

Вақтинча бепул берилаётган иккинчи ўйин эса For The King номли стратегияли саргузашт ҳисобланади. Унда ҳар гал хариталар йўл-йўлакай янгидан тузилади, сюжет эса ҳар сафар бошқа-бошқа квестлар ва воқеалар эвазига янада қизиқарли бўлиб боради.

Стратегия ишқибозлари мазкур ўйинни ушбу ҳавола ёрдамида олиб қўйишлари мумкин. Ҳар иккала ўйин 11 февраль куни кечқурунгача текинга берилмоқда, лекин шу муддатда олиб улгурсангиз, кейин исталган пайт бепул ўйнайверасиз.

ЎҚИНГ: Бойлар ҳам ўйнайди: Илон Маскнинг севимли видеоўйинлари қайсилар?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!