AnTuTu’да «Сайёранинг энг қудратли смартфони»ни ҳам «ер тишлатган» янги қирол!

  •   DiMaX
  •  2597
  •  02.03.2020 12:54

AnTuTu’да «Сайёранинг энг қудратли смартфони»ни ҳам «ер тишлатган» янги қирол!

Xiaomi корпорациясининг ўйинбоп қурилмаларга ихтисослашган бренди Black Shark 3 геймерофонини «Сайёрамиздаги энг қудратли смартфон» дея мақтаган эди. Ахир, у AnTuTu’да салкам 621 000 балл билан мисли кўрилмаган рекорд қўйган эди-да!

ЎҚИНГ: «Ўйин бошланди» – AnTuTu’нинг янги қироли Xiaomi Mi 10’ни тор-мор этмоқчи!

Тезкор хотирасининг ҳажмига кўра рекордчи бўлаётган Black Shark 3 ҳали эртага – 3 март куни расман намойиш этилади. Бироқ у аллақачон самарадорлик бўйича етакчиликни қўлдан чиқариб улгурди.

ZTE корпорациясига қарашли Nubia компанияси ўйинбоп смартфонларининг навбатдаги авлоди – бешинчи авлод уяли алоқа стандартида ҳам ишлай олувчи Red Magic 5G моделини тайёрлаган. Компания эълон қилган скриншотга кўра, AnTuTu’да у асосий рақиби – Black Shark 3’никидан ҳам ошиқ натижа кўрсатган!

Бенчмарк иловаси Nubia Red Magic 5G самарадорлигини нақ 633 724 баллга баҳолаган ва бу – AnTuTu учун рекорд ҳисобланади. Таққослаш учун келтириб ўтсак: Xiaomi Mi 10 яқинда драйверлари янгиланганидан сўнг AnTuTu’да деярли 610 000, бугун сотувга чиқаётган iQOO 3 5G эса 575 000 балл атрофида тўплаган.

Юқоридаги смартфонларнинг барчаси Qualcomm компаниясининг энг илғор Snapdragon 865 процессори базасига қурилган.

ЎҚИНГ: 2020 йилнинг энг, энг, энг... смартфони намойиш қилинди: «жонли» расмлар ва видео!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!