Galaxy Watch «ақлли» соатининг тақдимот ва савдога чиқиш вақти маълум бўлди
Samsung компаниясининг бу йил тақдим этадиган смарт-соати ҳақида турли маълумотлар тарқалмоқда. Бу гаджетнинг ҳатто номи ҳам икки хил вариантда айтилмоқда, аммо шу пайтгача бирортаям суратини кўрсатишмади.
ЎҚИНГ: Samsung Gear S4 «ақлли» соатлари энди Galaxy Watch ва Wear OS, деб номланиши мумкин
Жанубий кореяликлар мазкур «ақлли» соатини 9 август куни, Galaxy Note 9 планшетофони билан бирга тақдим этиши ҳақида хабарлар чиққанди. Кейинроқ эса, смарт-соат тақдимоти августнинг охирида Берлинда очиладиган IFA 2018 кўргазмасига қолдирилгани айтилди.
Энди эса Жанубий Корея нашрлари бу борада янги маълумот тарқатишмоқда. Уларга кўра, Samsung Galaxy Watch «ақлли» соати 9 августда расман намойиш этилади. Сотувга эса у 24 августда – компаниянинг янги флагман смартфони билан бир кунда чиқарилади.
Шунингдек, Samsung Galaxy Watch ўлчамига кўра икки хил вариантда чиқишини ҳам айтишмоқда. Табиийки, уларнинг нархида ҳам фарқ бўлади.
ЎҚИНГ: Энг қиммат Apple Watch ҳам уддалай олмаган ишга қодир Haier Asu смарт-соати тақдим этилди